pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Сафардан қуруқ қайтдик
18.04.2015 05:46

Бугун 5- тур ўйинлари доирасидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди. Беллашув олдиндан муросасиз ва жанговор руҳда ўтиши тахмин қилинганди. Боиси, "қалдирғочлар" бир тур аввал "Локомотив"га йирик ҳисобда мағлуб бўлиб, йўқотилган очколар ўрнини навбатдаги турда тўлдириши кутилганди. "Навбаҳор" эса 4- турда Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини мағлуб этиб, пойтахтга кўтаринки кайфиятда ташриф буюурганди. 
Биринчи бўлим деярли  Лушан шогирдлари усутунлигида ўтди. Илк 45 дақиқа ичида майдон эгаларидан Анвар Ғофуров, Шакер Зуаги, Сардор Собирхўжаев ва Вохид Шодиевларда танаффусгача гол уриш имкони бўлганди. Аммо, гоҳида тошкентликларнинг зарбаси ноаниқ кўриниш хосил қилган бўлса, баъзан Хўжаев ишончли ҳаракат қилиб, муқаррар голлардан жамоани сақлаб турди.
Учрашувнинг иккинчи ярмида ҳам устунлик кўпроқ "Бунёдкор" футболчилари томонида бўлди. 55 дақиқага келиб беллашувда ҳисоб очилди. Достон Ҳамдамовнинг тўп оширишидан сўнг Анвар Ғофуров кучли зарб билан Хўжаев қўриқлаган дарвозани аниқ нишонга олди, 1:0. "Бунёдкор" бу билан чекланмади. Захирадан майдонга тушган Сардор Рашидов мезбонлар ўйини кучайтиришга муваффақ бўлди. Айнан ушбу футболчи 70 дақиқада Ҳамдамов урган иккинчи голга ассистентлик қилди. Учрашув якунига етиш арафасида "лочинлар" ҳисобни қисқартиришга эришишди. Санъат Шиховнинг чамаси 25 метрдан тепган тўпи "Бунёдкор" дарвозасидан жой олди. Ҳисобни тенглаштириш учун эса вақт етишмади. Шу тариқа, "Навбаҳор" мавсумдаги иккинчи сафар ўйинидан ҳам очко олмасдан қайтди.

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" - 2:0 (0:0). 17 апрель. Тошкент. "Бунёдкор" ўйингоҳи. 1812 томошабин.
Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент) - 8,4, А. Цапенко (Тошкент вил.) - 9,0, А. Қўлдошев (Бухоро) - 9,0, И. Гармашов (Тошкент) - 9,0.
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: А. Мўминов.
"Бунёдкор": 1. Павел Бугало, 4. Хайрулла Каримов, 6. Анвар Ғофуров, 7. Шакер Зуаги, 11. Мирзохид Ғофуров (21. Сардор Рашидов, 55), 13. Иван Милошевич, 14. Вохид Шодиев (40. Темур Аюпов, 79), 17. Достон Ҳамдамов, 20. Самир Бекрич (15. Обид Жўрабоев, 67), 27. Сардор Собирхўжаев, 48. Акрам Комилов.
"Навбаҳор": 46. Хуршид Хўжаев, 2. Алишер Саматов, 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов, 9. Илҳом Бойдедаев, 11. Отабек Валижонов (22. Шаҳбоз Эркинов, 64), 20. Улуғбек Бақоев, 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов (91. Сергей Георгиев, 70), 50. Юрий Рижко, 89. Бобир Акбаров. 
Голлар: А. Ғофуров (56), Д. Ҳамдамов (70) - С. Шихов (88). 
Огоҳлантиришлар: Д. Жабборов (20), У. Бақоев (29), Б. Акбаров (90+2) - Д. Ҳамдамов (25), О. Жўрабоев (84).
Энг яхши ўйинчилар: В. Шодиев - С. Шихов.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

7

6

18

2. Қўқон-1912

8

5

17

3. Машъал

8

4

14

4. Динамо

8

4

14

5. Навбахор

8

4

14

6. Бухоро

8

4

13

7. Насаф

7

3

11

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Қизилқум

8

2

9

11. Шўртан

8

3

9

12. Олмалиқ

8

2

9

13. Сўғдиёна

8

2

8

14. Нефтчи

8

1

6

15. Обод

8

1

6

16. Металлург

7

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ