pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” учрашувидан сўнг
11.04.2015 20:36

“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач ҳар икки жамоа мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Даврон Файзиев (“Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи): - Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин. Авваламбор “Навбаҳор” жамоасини чемпионатдаги биринчи ғалаба билан табриклайман. Ҳар доимгидек худди “Навбаҳор” жамоасига керак бўлгани каби бизга ҳам меҳмонда очко олиш муҳим эди. Лекин, мақсадимизга эриша олмадик. Бу футбол, яъни ҳаёт давом этади. Мағлубиятни ҳам тан олиш керак. Бугун майдонда уч дўстнинг ўзаро баҳси кечди дейиш мумкин. Барчага маълумки, Бахтиёр Ашурматов ва Улуғбек Бақоевлар билан дўстмиз. Улар майдонга икки киши бўлишгани боис ғалабани тантана қилишди. Бир сўз билан айтганда майдонда жанговор футбол бўлди. Биз бугун мазмунли тарзда ҳаракат қилиб, мухлисларни хурсанд қилдик. Ўйинни голга қадар давом этишини билардик. Агарда биринчи бўлимдаги имкониятдан фойдаланганимизда балки ғалабани қўлга киритган бўлармидик. Умуман олганда учрашув қизиқарли ва мухлисларга ёқадиган бўлди деган бўлардим. “Навбаҳор” жамоаси ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли уч очкони қўлга киритди дейиш мумкин. Айнан маҳаллий мухлисларнинг далдаси ҳимояда хато қилишимизга олиб келди деб ўйлайман. Қолаверса, қўллаб-қувватлаш футболчиларимизни ҳаёжонланишига сабабчи бўлди. Шу сабабли, футболчиларимизга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Эндиликда, ишлашда ва хатоларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.
Бахтиёр Ашурматов (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - Бугун ўйиндан олдин йигитларга учрашувда осон бўлмаслигини таъкидлаб ўтгандим. Барчага маълумки, “Сўғдиёна” жамоаси дастлабки учта тур якунига кўра очко жамғара олмаганди. Ўз навбатида жамоамиз ҳам керакли очколарни қўлга кирита олмагандик. Айнан шу сабабли, мухлисларимизга, қолаверса жамоамиз учун уч очко жуда муҳим эди. Умуман олганда ўйин оғир бўлди. Шунга қарамай, қийин бўлсада ғалабани қўлга киритдик. Ўз навбатида “Сўғдиёна” жамоасига жанговор ўйин учун миннатдорчилик билдириб ўтардим. Бугун ажойиб ва жанговор ўйин бўлди. Тўғри дарвозалар олдида хавфли вазиятлар кам яратилди. Лекин, 90 дақиқа давомида майдонда кескин кураш кечди. Олдинги учрашувларда ижобий натижаларни қайд эта олмаганимиз ўйингоҳдаги мухлислар сонини камайишига сабаб бўлди. Ишқибозларимизни меҳрини қозониш ва уларни ўйингоҳга қайтариш учун келгуси турларда муносиб ўйин кўрсатишимиз талаб этилади. Учрашувдан олдин вилоят раҳбарлари жамоа ечиниш хонасига кириб, футболчиларга далда бўлишди ва бизни қўллаб-қувватлашди. Фурсатдан фойдаланиб, жамоамиз аъзолари номидан вилоят ҳокимига раҳмат айтиб ўтган бўлардим. Раҳбариятни далдаси ҳам йигитларга қўшимча куч бағишлади. Бугунги ғалабани жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга бағишлаймиз. Уларга қўллаб-қувватлаб турганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Қийин бўлсада мухлисларимиз ёрдамида чемпионатдаги дастлабки ғалабамизни қўлга киритдик. Кейинги учрашувларда ишқибозлар кутган ўйинларни намойиш қилиб, керакли очколарни қўлга киритамиз деган умиддаман. Йигитлар ҳозирги кўрсатаётган ўйинларидан ҳам мазмунлироқ тўп сура олишларига ишончим комил. Гарчи чемпионат энди бошланган бўлсада, ўйинимиз мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнимизга мос эмас. Футболчиларимиз келгусида ўз ўйинларини топиб олишади ва шунга мос равишда мусобақа жадвалида ҳам янада юқорироққа кўтарилишга эришамиз деб ўйлайман.
Меленчук учрашувдан бир неча кун олдин шамоллаб қолгани учун машғулотларда тўлиқ куч билан қатнаша олмаганди. Шу сабабли, дарвоза чизиғида Хуршид Хўжаевга имкон бергандик. Назаримда Хўжаев ўз имкониятидан самарали фойдаланди. Агарда Хўжаевни учрашув сўнггида йўл қўйган хатосини инобатга олмаганда яхши ўйин кўрсатди. Шу сабабдан кейинги учрашувда дарвозани кимга ишониб топшириш борасида ўйлаб кўрамиз. Негаки, ҳар икки посбонимизнинг имконияти бир хил бўлиб турибди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ