pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ўйин дурангга мос эди, лекин...
04.04.2015 21:22

Бугун Қўқон шаҳрида Ўзбекистон чемпионати 3 - тур доирасидан ўрин олган "Нефтчи" - "Навбаҳор" беллашуви бўлиб ўтди. Ҳар икки жамоа жорий мавсум бошланганидан буён ғалаба қозонмаганлиги ҳамда бу баҳс "Водий дербиси" мақомидаги дастлабки беллашувлиги бўлгани учун учрашув қизиқарли ўтиши кутилганди.
Учрашувда "Навбаҳор" тезкор гол уриши мумкин эди. Бироқ, Отабек Валижоновнинг йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Омад ярим ҳимоячимиздан юз ўгирди. Ўз ўрнида "Нефтчи" ҳам ўз майдонида ижобий натижага эришиш мақсадида қатор хавфли вазиятлар яратишга муваффақ бўлди. Жумладан, Бахтиёр Ёқубов ва Мансур Саидов "лочинлар" дарвозабонига кучли зарбалари орқали "бош оғриғи" яратишга урунишди. Аммо, Мельничук бу вазиятларда ишончли ҳаракат қилиб, дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Биринчи бўлимда ортиқ кўзга ташланадиган холат рўй бермади.
Беллашувнинг иккинчи ярми тенгкурашлар остида кечди. Мезбонлардан Акмал Ҳолматов иккинчи 45 дақиқаликда ўз ҳаракатлари билан ажралиб турганини таъкилаш лозим. 61 дақиқада Ҳолматов бош билан тўпни меҳмонлар дарвозасига йўлламоқчи бўлди, лекин Мельничук гол бўлишига йўл қўймади. Орадан бироз ўтгач яна Акмал жарима майдони ичида Саматов қуршовидан ўтиб, яқин масофадан зарба йўллади, бироқ тўп йўлига "Нефтчи" футболчиси тўғаноқ бўлди. Ўз навбатида фарғоналиклар 72 дақиқада "Навбаҳор" дарвозаси устунини нишонга олиб, сезгирликка чақиришди. Ўйин якунланишига 5 дақиқа қолганида захирадан майдонга тушган Отабек Ҳайдаровнинг омади чопди. Ўйинчининг узоқ масофадан тепган тўпи "Навбаҳор" дарвозасидан жой олди. Вазиятни ўнглаш мақсадида Ашурматов шогирдлари бор куч билан олдинга ўтишди. Рақиб эса қарши ҳужумларни пойлади. Қўшиб берилган дақиқаларда ягона гол муаллифи Отабек Ҳайдаров ҳисобни оширишга яқин келди. Аммо, Мельничук футболчидан тўпни олиб қўйишга муваффақ бўлди. Учрашув шу тариқа "Нефтчи"нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Умуман олганда баҳс дурангга мос бўлганди. Лекин, омад мезбонларга кулиб боқиши якунда "Нефтчи" ғалабасини таъминлади.
"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 1:0 (0:0). 4 апрель. Қўқон. "Марказий" ўйингоҳ. 9018 томошабин.
Ҳакамлар: Р. Эрматов - 9,6, М. Саидқосимов - 9,4, А. Усманов - 9,4, А. Эргашев - 9.
Назоратчи - В. Валицкий.
ПФЛ вакили: Ф. Магометов.
"Нефтчи": 30. Евгений Черемисин, 3. Шукурали Пўлатов, 6. Бахтиёр Ёқубов (38. Аббос Махситалиев, 75), 7. Мансур Саидов, 8. Акмал Холматов, 18. Жавоҳир Расулов, 20. Дилёр Эрматов, 22. Рўзим Аҳмедов (9. Шерзод Ҳакимов, 58), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 33. Сардор Раҳмонов, 44. Умид Қодиров.
"Навбаҳор": 1. Александр Меленчук, 2. Алишер Саматов (25. Мўйдин Мамазулунов, 88), 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов, 11. Отабек Валижонов, 20. Улуғбек Бақоев (10. Алишер Маҳмудов, 70), 22. Шаҳбоз Эркинов, 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов, 50. Юрий Рижко, 89. Бобур Акбаров ( 4. Тимур Кагиров,77).
Гол: О. Ҳайдаров (85).
Огоҳлантиришлар: Р. Аҳмедов (49), У. Қодиров (61), Ш. Пўлатов (86) - А. Аҳмедов (49), А. Саматов (55), С. Шихов (83), Ш. Эркинов (90+5).
Энг яхши ўйинчилар: А. Холматов – Д. Жабборов.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 19- тур

26.08.2017


Ўтган ўйинлар

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

18

13

42

2. Бухоро

18

9

30

3. Қўқон-1912

18

8

30

4. Насаф

18

9

29

5. Пахтакор

18

8

29

6. Бунёдкор

18

7

28

7. Олмалиқ

18

7

28

8. Машъал

18

7

27

9. Навбахор

18

6

26

10. Қизилқум

18

6

24

11. Металлург

18

7

23

12. Динамо

18

5

20

13. Шўртан

18

6

19

14. Сўғдиёна

18

5

18

15. Нефтчи

18

2

13

16. Обод

18

2

9


 

Олий лига-2017

25/08 "Пахтакор" - "Машъал"

26/08 "Шўртан" - "Металлург"

26/08 "Олмалиқ" - "Локомотив"

26/08 "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

26/08 "Бухоро" - "Қизилқум"

26/08 "Навбаҳор" - "Динамо"

26/08 "Сўғдиёна" - "Насаф"

26/08 "Бунёдкор" - "Обод"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ