pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ислом Аҳмедов: “Йигитлар ҳаракат қилишди, лекин...”
20.03.2015 21:52

Матбуот анжуманиниг иккинчи қисмида журналистларнинг саволларига “Навбаҳор” жамоасининг маслаҳатчи мураббийи Ислом Аҳмедов жавоб қайтарди: - Бугунги учрашувда ғалабани сақлаб қолишимиз учун эътибор етишмади. Футболда қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар охиригача ўйнаш керак. Футболчиларимиз ўйин охирларида ҳимояга ётиб олишди. Шу билан биргаликда, икки нафар ҳимоячимизни жароҳат олиб мудатидан олдин сафдан чиққани ҳам ўз таъсирини ўтказди деб ўйлайман. 
- Сўнгги сонияларда “Навбаҳор” дарвозасига белгиланган пенальти хусусида нима дея оласиз?
- Учрашувни назоратчиси бор. Бундан ташқари ўйин комиссари ҳам баҳсни кузатди. Шу сабабли, ҳакамларнинг ҳаракатига уларни баҳо беришгани маъқул. Ўзимни фикрим ҳақида тўҳталадиган бўлсам, ҳакам ўйин назоратини қўлидан чиқариб юборди. Бир қатор вазиятларда назоратни кўздан қочирди. Бир нечта вазиятларда жароҳатлар кузатилди. Олий лига клублари ўртасидаги учрашувларни яхши савияга эга бўлган ҳакамлар бошқаришса яхши бўларди. Бир сўз билан айтганда ҳакамнинг савияси ўйинга мос тушмади. Учрашув эса чиройли руҳда ўтди. Ҳакам эса вазиятларни тўғри тушуниб, муносиб қарор чиқара олмади.
- Рақиб намойиш этган ўйин хусусида нима дея оласиз?

- “Металлург” жамоасини кучли жамоа эканлиги кўзга ташланди. Яъни меҳмонлар кутганимиздек ўйин кўрсатишди. Лекин, жамоамиз ҳам бугун ёмон ўйин намойиш этгани йўқ. Яъни футболчиларимиз биринчи учрашувга қараганда фаолроқ бўлишди. Йигитлар муносиб тарзда тўп суришга интилишди. Олдингидек узун паслар кузатилмади. Шу билан биргаликда ҳужумлар ҳам кўпроқ ташкил этилди. Умуман олганда футболчиларимизнинг кўрсатган ўйинларидан қониҳиш ҳосил қилдим. Аммо, натижа борасида афсуски бундай дея олмайман. Охирги дақиқаларда тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан бой бериш жуда алам қилар экан.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ