pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Рустам Мирсодиқов: “Бу йилги чемпионатда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ”
20.03.2015 21:49

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Металлург” жамоаси бош мураббийи Рустам Мирсодиқов иштирок этди: - Бугунги учрашувда “Навбаҳор”га ғалаба жуда зарур эди. Агарда наманганликлар дастлабки турда имкониятни бой беришмаганида бошқа ўйин бўлиши мумкин эди. “Навбаҳор” футболчилари ҳисоб 2:1 бўлиб турган пайтда нима сабабдан ҳимояга ётиб олганликларини тушунмадим. Агарда майдон эгалари ҳужумга эътибор қаратишганида, учинчи голни ҳам уришлари мумкин эди деб ўйлайман. Учрашув ёзилган дискни кўриб чиқиб якуний хулосага келиш мумкин. Чунки, ҳисобни очганимиздан кейин гол уриш учун қулай имкониятга эга бўлгандик. Вазиятдан фойдалана олганимизда ўйинни бориши бошқача тус оларди. Наманганда ҳар қанда жамоага ҳам осон бўлмайди. Улар фақат ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга тушишади. Шу сабабли бизга ҳам осон бўлмаслигини яхши билардик. “Навбаҳор”ни кучсиз жамоа деб бўлмайди. Умуман олганда бу йилги чемпионатда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Агар “Навбаҳор” ўйнаса “Локомотив”дан ҳам кучлироқ ўйин кўрсатиши мумкин. Яъни олдинги турдаги ва бу турдаги рақиб ўртасида ҳеч қандай тафовут йўқ деб ўйлайман. Чемпионатнинг дастлабки турларида, у жамоа кучли, буниси кучсиз деб айта олмайман. Негаки, барча жамоалар ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга тушади. Дастлабки турда қайд этилган натижалар бу йилги чемпионатни кескин ва муросасиз руҳда ўтишига ишора қилди десак хато бўлмайди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

15

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Бунёдкор

15

5

21

8. Машъал

15

5

20

9. Металлург

15

6

20

10. Қизилқум

15

5

20

11. Динамо

15

4

19

12. Навбахор

15

4

19

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ