pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Бой берилган ғалаба
20.03.2015 21:15

Чемпионатни мағлубият билан бошлаган жамоамиздан футболчиларимиз бу сафар ғалаба кутишганди. Футболчиларимиз чемпионатдаги дастлабки ғалабани нишонлашга яқин келишганди. Аммо, сўнгги сонияларда диққат-эътиборни йўқотилиши якунда бир очко билан чекланишга мажбур этди. Гарчи “Металлург” биринчи бўлиб ҳисобни очган бўлсада, Аҳмедов ва Жабборовлар Зиёвиддиновнинг голидан қолишмайдиган чиройли голлар муаллифига айланишганди. Биринчи бўлимни ўзида ҳисобда олдинга чиқиб олишга эришган футболчиларимиз якунда ғалабани ушлаб қола билишмади. Сўнгги сонияларда дарвозамизга белгиланган пенальти баҳсни дуранг билан якун топишига сабаб бўлди. Шу ўринда ўйинни кескин ва муросасиз ўтганлигини эътироф этиш жоиз. Айнан шу сабабли, Дилшод Жабборов ва Раҳматилло Бердимуродовлар майдонни жароҳат олган ҳолда тарк этишди. Жабборовнинг ўрнига Сергей Георгиев сафга қўшилган бўлса Бердимуродов учрашув охирларида жароҳат олганлиги боис жамоамиз баҳсни камчиликда якунлашга мажбур бўлди. Айнан шу жиҳат ҳам қайсидир маънода ғалаба қозонишимизга тўсқинлик қилди. Сабаби сон жиҳатидан устунликка эришган “Металлург” футболчилари ўйин охирида ҳужумга зўр беришди ва пенальти ишлашга муваффақ бўлишди. Жабборовнинг жароҳати у қадар жиддий бўлиб чиқмади. Лекин, Бердимуродовнинг олган жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Ҳозирча уни қанча муддат ичида майдонга қайтиши номаълум.
“Навбаҳор” – “Металлург” – 2:2 (2:1). 20 март. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 4751 томошабин.
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов- 8,1, А.Маражабов – 8,4, З.Абдураҳмонов – 8,5, Р.Толибжонов - 8.
Назоратчи – И.Мустафин.
«Навбаҳор»: 1. Александр Меленчук, 2. Алишер Саматов, 5. Раҳматулло Бердимуродов, 6. Суннатилла Мамадалиев (25. Муйдин Мамазулумов, 78), 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов, 11. Отабек Валижонов, 20. Улуғбек Бақоев (22. Шаҳбоз Эркинов, 56), 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов (91. Сергей Георгиев, 82), 50. Юрий Рижко.
«Металлург»: 32. Суҳроб Султонов, 4. Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов, 7. Дониёр Одилов, 9. Шаҳзодбек Нурматов, 14. Даврон Каримқулов, 15. Алишер Зиёвуддинов, 20. Мирғиёс Сулейманов (21. Сардор Расулов, 86), 22. Мурод Тошматов, 55. Зоҳид Абдуллаев (10. Шоҳназар Норбеков, 60), 77. Саид Абдужабборов (13. Александр Ковалёв, 67).
Голлар: А.Аҳмедов (28), Д.Жабборов (42) – А.Зиёвиддинов (6), Д.Каримов (90+2-пен.).
Огоҳлантиришлар: О.Валижонов (70), Ю.Рижко (90+2) – А.Зиёвиддинов (30), М.Сулейманов (45+2), Д.Каримов (65). Энг яхши ўйинчилар: А.Аҳмедов – А.Зиёвиддинов.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Машъал

12

5

18

5. Пахтакор

12

5

18

6. Бухоро

12

5

17

7. Навбахор

11

4

17

8. Олмалиқ

11

4

16

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

11

4

12

13. Металлург

11

3

11

14. Бунёдкор

10

2

11

15. Нефтчи

11

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ