pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимизнинг мавсумдаги биринчи ғалабаси
19.03.2015 16:43

Бугун Тўрақўрғондаги "Ёшлик" ўйингоҳида Ёшлар лигаси 2- тур ўйинлари доирасида "Навбаҳор" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди. Унда ўринбосарларимиз бекободлик тенгқурлари устидан зафар қозониб, мавсумдаги илк ғалабани нишонлашди.
Биринчи бўлим бошидан ўйиндаги устунлик майдон эгалари қўлига ўтди. Камол Жўнашев шогирдлари илк 3 очкони қўлга киритиш учун астойдил тайёргарлик кўришгани ташкил этилган ҳужумлардан ҳам билиб олиш мумкин эди. Лекин, кўп холатларда омад вакилларимиздан юз ўгираверди. Хуллас, биринчи бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди.
Иккинчи бўлимда мураббий томонидан амалга оширилган ўзгаришлар ўз самарасини келтирди. Илҳом Алибоев майдонга тушганидан 20 дақиқа ўтгач ўз номига гол ёздириб қўйди. Шундан сўнг янада ҳужумда шиддаткорликни оширган ёш "навбаҳорчилар" ўйиндаги ҳисобни йирик кўринишга келтиришлари ҳам мумкин эди. Аммо, Расулов учта Алибоев иккита жуда қулай имкониятдан унумли фойдалана олишмади. Шу тариқа "ёш лочинлар" мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритишди.
"Навбаҳор" - "Металлург" 1:0 (0:0).
Ҳакамлар:
Р. Толибжонов, Р. Одилов, М. Нехочин, А. Ражаббоев.
Назоратчи - И. Мустафин.
"Навбаҳор": 32. Нодир Ашурматов, 2. Азиз Умаров (6. Акбарали Холдоров, 67), 3. Омон-Биик Ҳалилов, 5. Ҳожиакбар Юнусов, 7. Сардор Теляков, 9. Илҳом Бойдедаев, 10. Азиз Турғунбоев, 21. Муҳаммад Расулов (29. Дониёр Инамов, 88), 22. Санжар Тошпўлатов, 25. Мухриддин Мўминов (23. Илҳом Алибоев, 37), 27. Тимур Кагиров.
Захира: 33. Амир Эргашев,  8. Иброҳим Исмоилов, 17. Фарруҳ Умаралиев,  28. Иброҳим Абдуллаев.

"Металлург": 91. Зафар Сафоев, 3. Зуфар Акбаралиев, 4. Аюбхон Нўмонов (18. Сардор Расулов, 46), 5. Жасур Аҳмедов, 6. Мансур Нуралиев (11. Азиз Алимов, 78), 7. Сирожиддин Тошпўлатов, 9. Тимур Сайдуллаев (2. Улуғбек Худоёров, 54), 14. Улуғбек Почаумаров, 15. Дониёр Ашуров (17. Зуҳрилло Бобоев, 56), 19. Аброр Тошқўзиев, 22. Суннатилла Эрматов (8. Акмал Нурматов, 67).
Захира: 25. Тимурбек Тўйчиев. 

Гол: И. Алибоев (56).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 19- тур

26.08.2017


Ўтган ўйинлар

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

18

13

42

2. Бухоро

18

9

30

3. Қўқон-1912

18

8

30

4. Насаф

18

9

29

5. Пахтакор

18

8

29

6. Бунёдкор

18

7

28

7. Олмалиқ

18

7

28

8. Машъал

18

7

27

9. Навбахор

18

6

26

10. Қизилқум

18

6

24

11. Металлург

18

7

23

12. Динамо

18

5

20

13. Шўртан

18

6

19

14. Сўғдиёна

18

5

18

15. Нефтчи

18

2

13

16. Обод

18

2

9


 

Олий лига-2017

25/08 "Пахтакор" - "Машъал"

26/08 "Шўртан" - "Металлург"

26/08 "Олмалиқ" - "Локомотив"

26/08 "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

26/08 "Бухоро" - "Қизилқум"

26/08 "Навбаҳор" - "Динамо"

26/08 "Сўғдиёна" - "Насаф"

26/08 "Бунёдкор" - "Обод"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ