pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Дастлабкиси ўхшамади
14.03.2015 19:55

Бугун жамоамиз навбатдаги Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки турида Муборакнинг “Машъал” клубини қабул қилди. Жанговор руҳда ўтган беллашувда омад меҳмонлар томонида бўлди десак муболаға бўлмайди. Гарчи ўйин бўйича вакилларимиз устунлик қилишган бўлишсада, икки вазиятда йўл қўйилган хато эвазига Александр Хомяков шогирдлари ғалабани тантана қилишди. Биринчи бўлим бошидан “лочинлар” ҳужумкорликни оширишди. 30 дақиқа ичида муборакликлар деярли хавфли вазият яратишмади. Ушбу ўйин мавсумдаги биринчиси бўлгани боис футболчиларда бироз хаяжон кўзга ташланди. Хусусан, 40 дақиқада Бобир Акбаровнинг хатосидан сўнг Жамшид Ҳасанов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди. Футболчининг зарбасини аввалига Меленчук бартараф этган бўлса, қайтган тўпни бўш қолган дарвозага Владислав Иванов жойлаб қўйди. Биринчи тайм “Машъал” фойдасига 1:0 ҳисобида якунланди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида футболчиларимиз ҳужумга зўр беришди. Рақиб эса қарши ҳужумларда имкониятини кутди. Айрим вазиятларда футболчиларимиздан омад юз ўгирган бўлса баъзан аниқлик етишмади. 57-дақиқада “Машъал” бурчак тўпини амалга оширди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Шоҳруҳ Достоновнинг узоқдан йўллаган зарбасидан сўнг тўп Меленчук қўриқлаётган дарвозадан жой олди. Шундан сўнг вазиятни ўнглаш учун “Навбаҳор” асосий эътиборни ҳужумга қаратиб, рақиб дарвозасига хавф солишга интилишди. 74-дақиқада белгиланган жарима зарбасини Шихов амалга оширди. Тўп ҳеч кимга тегмасдан Носиров қўриқлаган дарвозадан жой олди, аммо бу вазиятда қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. Аввалига Цейтлин марказни кўрсатган бўлсада, кейинчалик голни бекор қилди. 85-дақиқада меҳмонлар ҳисобни йирик кўринишга келтиришлари ҳам мумкин эди. Дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб келган Жамшид Ҳасановнинг зарбасидан кейин Меленчук тўпни қайтаришга эришди. Ҳеч бўлмаганда ягона жавоб тўпини киритишга интилган футболчиларимизнинг уринишларидан самара чиқмади. Оддийдек туюлган вазиятларда ҳам Носиров дарвозасини нишонга олиш насиб этмади. Шу тариқа жамоамиз навбатдаги мавсумни мағлубият билан бошлашга мажбур бўлди.

“Навбаҳор” – “Машъал” - 0:2 (0:1). 14 март. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 15387 томошабин.
Ҳакамлар: В. Цейтлин (9.1), Х. Шодмонов (9.4), Т. Гайнуллин (9.4), Р. Кападзе (8).
Назоратчи - С.Эрматов.
«Навбаҳор»: 1. Александр Меленчук, 2. Алишер Саматов, 5. Раҳматулло Бердимуродов, 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов, 25. Муйдин Мамазулумов (10. Алишер Маҳмудов, 82), 27. Роббим Ҳасанов (11. Отабек Валижонов, 46), 29. Дилшод Жабборов, 50. Юрий Рижко, 89. Бобир Акбаров, 91. Сергей Георгиев (20. Улугбек Бақоев, 61).
“Машъал”: 30. Ботир Носиров, 5. Ғиёс Комилов, 7. Жаҳонгир Жиямуродов (4. Иқбол Бобоҳонов, 88), 8. Аббос Омонов (77. Достон Абдураҳмонов, 90+2), 10. Жамшид Ҳасанов, 20. Шерзод Файзиев, 26. Зощир Қузибоев, 27. Владислав Иванов (70. Шоҳрух Достонов, 55), 55. Микита Букаткин, 88. Қахрамон Боходиров, 90. Зафар Тўраев.
Голлар: В. Иванов (38), Ш. Достонов (57).
Огоҳлантиришлар: С. Шихов (12), С. Георгиев (59), У. Бақоев (66) – З. Қўзибоев (42), А. Омонов (45+2), Б. Носиров (62).
Энг яхши ўйинчилар: А. Меленчук - Ж. Жиямуродов.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ