pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Янги футболчилар таништирилди
08.03.2015 20:42

Бугун «Навбаҳор» жамоасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. «Навбаҳор» ўйингоҳининг анжуманлар залида бўлиб ўтган тадбирда Наманган вилояти раҳбарлари, шаҳар, туман ҳокимлари, жамоа ҳомийлари, вилоят футбол федерацияси, «Навбаҳор» футбол клуби раҳбарлари, «Навбаҳор» мураббийлар штаби, жамоа аъзолари, ОАВ вакиллари ва бир гуруҳ мухлислар иштирок этишди. Ўтган мавсум якунига кўра таркиб ўзаги сақлаб қолингани боис мураббийлар штаби қишки йиғин чоғида чизиқларни янада кучайтириш мақсадида бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказишди. Якунда таклиф этилганларнинг саккиз нафари билан шартнома имзолашга қарор қилинди. Тақдимот маросимида бу йилдан «Навбаҳор» аъзосига айланган футболчиларга жамоа либослари топширилди. 
Тақдимот маросимини Наманган вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Баҳромжон Холмирзаев очиб, йиғилганларни яқинлашиб келаётган футбол байрами билан қутлаб, сўзни Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Баҳодир Юсуповга берди. Вилоятимиз раҳбари ҳам барчани яқинлашиб келаётган футбол ва баҳор байрами билан барчани муборакбод этди. Шу билан биргаликда, «Навбаҳор» жамоаси футболчиларидан янги мавсумда мухлисларни янада хурсанд қилиш учун бор куч ва маҳоратларини ишга солишларини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг мавсумлар оралиғида «Навбаҳор» аъзосига айланган футболчиларга жамоа либослари тантанали равишда топширилди. Футболчиларга жамоа либосларини вилоят ҳокими Баҳодир Юсупов топширди. Унга кўра Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасидан таклиф этилган дарвозабон Александр Меленчук 1, «Олмалиқ» клубидан чақирилган Тимур Кагиров 4, «Металлург»дан жалб этилган Суннатилла Мамадалиев 6, «Динамо»дан таклиф этилган Санъат Шихов 7, Бобожонов Азамат 17, «Машъал»дан чақирилган Муйдин Мамазулумовларга 25-рақамли футболкалар топширилди. Янги мавсумда «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қиладиган яна бир янги футболчи Улуғбек Бақоев оилавий сабабларга Бухорога жўнаб кетганлиги сабабли тақдимот маросимида қатнаша олмади. 
Футболчиларга футболкалар топшириб бўлингач, «Навбаҳор» футбол клуби раҳбарлари вилоят ҳокими Баҳодир Юсуповга 50-рақамли футболка ва клуб томонидан тайёргарлан махсус совғалар топширилди. «Навбаҳор» футбол клуби президенти Тўлқин Дадабоевга эса 30-рақамли футболка ва совға топширилди. Шунингдек, клуб томонидан тайёрланган ва клуб рамзи туширилган махсус совғалар шаҳар, туман ҳокимлари ва жамоа ҳомий ташкилот раҳбарларига ҳам топширилди. ҳокимлар ва ҳомий ташкилот раҳбарларининг фамиляси ёзилган махсус футболкаларни тантанали равишда топширилиши эса йиғилганларни кайфиятини кўтариб, тақдимот маросимига ўзгача шуҳк қўшди. Тақдимот маросими сўнггида, жамоа сардори Дилшод Жабборов ва етакчи ўйинчилардан бири Илҳом Бойдедаевлар сўзга чиқиб, раҳбарият томонидан билдирилган ишонч ва эътибор учун миннатдорчилик билдириб, мавсум давомида наманганлик мухлисларни чиройли ўйинлар ва ғалабалар билан хурсанд қилишга ваъда беришди. 
Янги футболчиларни таништирув маросимида «Навбаҳор» футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби ва жамоа аъзолари «Асрор текстил» корхонасининг «D.Maretti» костюм шимлари билан таъминлаганлиги учун футбол клуби раҳбарияти томонидан миннатдорчилик билдирилди. ўз навбатида корхона раҳбарига вилоят ҳокими Б.Юсупов футбол клуби томонидан таъсис этилган совға топширди. 
Тақдимот маросими якунига етгач, «Навбаҳор» футбол клуби вице-президенти Расулжон Низамбаев ва жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ва «Навбаҳор» мухлислари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув чоғида жамоа ишқибозлари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ