pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Навбаҳор” футболчилардан қарз эмас!
07.03.2015 12:54
Кеча Ўзбекистон футбол федерациясида бўлиб ўтган йил якунларига бағишлаб ўтказилган тадбирда “Навбаҳор” мавзусини ҳам кўтарилганлигидан хабардорсиз. Федерациямиз раҳбари Мираброр Усмонов жамоанинг молиявий аҳволи билан қизиқиб кўрганди. Йиғилиш якунига етгач, юртимизда фаолият юритаётган сайтларда тадбир турлича кўринишда ёритилди. Хусусан, “uff.uz” сайтида “Навбаҳор” жамоасида 4 миллиард сўм миқдоридаги қарздорлик борлиги ҳақида хабар берилди. Сайт ижодкорларини тадбирда билдирилган фикрларни чалкаштириб берганликлари боис мухлислар орасида турли хил баҳс ва мунозаралар юзага келди. Тошкентда бўлиб ўтган тадбирда қатнашган ва бевосита ЎФФ президенти М.Усмоновнинг саволларига жавоб қайтарган Наманган вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Баҳромжон Холмирзаевга мурожаат қилиб, вазиятга ойдинлик киритдик: “Айрим сайтларда тадбирда билдирилган фикрларни нотўғри талқин қилинганлигини ўқиб, ҳайратимиз ошди. Аслини олганда тадбир давомида ҳеч ким жамоани 4 миллиард сўм миқдорида қарзи бор эканлигини айтмаганди. Аксинча, Мираброр Зуфарович 2014 йил ҳисобидан вилоятдаги ҳомий ташкилотлари ўтказиши лозим бўлган 1,5 миллиард сўм миқдоридаги қарздорлик бартараф этилиб, бу йил учун режалаштирилган 2,5 миллиард сўм миқдоридаги ҳомийлик маблағи ўз вақтида ажратилса мақсадга мувофиқ бўлишини, Республика миқёсидаги ҳомийлар ҳам бу борада ёрдам беришларини айтиб, “Навбаҳор”ни барқарор жамоалардан бирига айланиши мумкинлигини эътироф этгандилар. Бу ерда гап “Навбаҳор” жамоасини мураббий ва футболчилардан қарздор эканлиги ҳақида эмас, аксинча “Навбаҳор” клубига ҳомийлар томонидан ўтказилиши лозим бўлган ҳомийлик маблағлари хусусида кетганди. Қарздорлик хусусида гап кетганида, жамоанинг молиявий ҳолатини бугунги кунда анча яхши эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Олдинлари клуб йилдан-йилга катта миқдордаги қарздорлик билан ўтарди. Ҳозирда эса вазият тамомила ўзгарган. Яъни, клубни мураббий ва футболчилардан 2014 йил якуни бўйича ҳеч қандай қарздорлиги йўқ”.
 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ