pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Алумона кўрикдан ўтади
01.03.2015 11:27

Бугун жамоамиз Тошкентда ташкил этилган йиғинни якунлайди. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, йиғин сўнггида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши назорат ўйини ўтказилади. Жиззахликларга қарши учрашув соат 12.00да бошланади. Бироз олдин жамоамиз сафига россиялик футболчи Александр Алумонани келиб қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Фаолиятининг асосий қисмини Беларусь чемпионатида ўтказган ҳужумчи кўрикдан ўтиш учун Россиядан таклиф қилинди. Агарда Алумонанинг ҳаракатлари мураббийларимизга манзур бўлса янги мавсумни “Навбаҳор”да ўтказиш имконига эга бўлади. Футболчи футболчилик фаолияти давомида умумий ҳисобда 145 та ўйин ўтказиб, 33 та гол урган. Александр Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида ҳам майдонга тушишга улгурган. ЧЛда саккизта учрашувда битта гол урган. Европа лигасидаги ўйинлари сони эса тўрттани ташкил этмоқда.

Алумона гарчи Россия фуқароси саналсада ва Москвада туғилган бўлсада, келиб чиқиши африкаликларга бориб тақалади. Александр фаолиятини Венгриянинг “Дунаканьяр-Вац” клубида бошлаган. Лекин, ҳужумчи ушбу клуб сафида у қадар кўп вақт бўлмади. 2003 йили клуб аъзосига айлангач тўртта ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини бир бор нишонга олди. 2004 йилнинг иккинчи ярмида эса “Фехервар”га кўчиб ўтди. Бу жамоа сафида 2007 йилги мавсумгача 43 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол уришга эришди. Кейинчалик футболчи Беларуснинг “Неман”, БАТЭ, “Шахтёр”, “Гомель”, “Нафтан”, “Белшина” ва “Ислочь” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 2013 йили “Тобол” сафида ҳам тўп суришга улгурган. Ўтган мавсум иккинчи ярмида Алумонага “Қайсар”дан таклиф тушганди. Лекин, маълум сабабларга кўра клуб вакиллари уни рўйхатдан ўтказа олишмаганди. Шу сабабли, ортга қайтган ҳужумчи биринчи лига жамоаси сафидан жой олишга мажбур бўлганди.

Алумонанинг футболчилик фаолияти
Йил Жамоа Мусобақа Ў Г Пас Дақ. 
2014 Ислочь Беларусь. Биринчи лига 12 3   3 1014 
2014 Белшина Беларусь. Олий лига 9 1 1 410 
2013 Тобол Қозоғистон. Олий лига 11 1 1 609 
2013 Нафтан Беларусь. Олий лига 12 2 3 1065 
2012 Гомель Беларусь. Олий лига 12 1 3 671 
2012 Шахтёр Беларусь. Олий лига 11 1 2 139 
2011 Шахтёр Беларусь. Олий лига 30 9 14 1352 
2010 Шахтёр Беларусь. Олий лига 15 8 8 904 
2010 БАТЭ Беларусь. Олий лига 11 1 1 343 
Жами 123 27 36 6507

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ