pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Усмонов “Навбаҳор” билан хайрлашди
27.02.2015 13:47

Режага кўра бугун футболчиларимиз мавсумга тайёргарлик жараёнидаги навбатдаги назорат ўйинида биринчи лига вакили “Оқ-тепа” клуби билан куч синашишди. “Оқ-тепа” жамоасига қарашли майдонда бўлиб ўтган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Танаффусдан кейин “Оқ-тепа” жамоаси ҳисобни очишга эришди. Айнан ушбу гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди: Хуршид Хўжаев, Юрий Рижко, Бобир Акбаров, Алишер Саматов, Раҳматилло Бердимуродов, Алишер Маҳмудов, Дилшод Жабборов, Отабек Валижонов, Санъат Шихов, Суннатилла Мамадалиев, Мўйдин Мамазулумов. Захирадан майдонга тушганлар: Илҳом Бойдедаев, Азим Аҳмедов, Ботир Тўрабоев, Тимур Кагиров, Роббим Ҳасанов, Азамат Бобожонов, Муҳаммад Расулов. 
“Оқ-тепа”га қарши учрашувда анчадан бери жароҳат туфайли майдонга туша олмаётган Азим Аҳмедов ниҳоят майдонга қайтди. Жамоага молдовалик посбон Александр Меленчук таклиф этилганлиги боис ўтган мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган Дониёр Усмонов билан хайрлашилди. Усмонов навбатдаги мавсумни бошқа жамоа сафида ўтказадиган бўлди. Усмоновнинг кейинги фаолиятини муваффақиятли кечишини тилаб қоламиз. Жамоамиз навбатдаги назорат ўйинини 1 март куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши ўтказади. Мазкур учрашувдан кейин Тошкент йиғини якунига етади. 4 мартдан эса машғулотлар Наманганда давом эттирилади.
Мавсумга тайёргарликни Наманганда давом эттираётган ёшларимиз ҳам навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказишди. Бу сафарги ўйинда футболиларимиз “Қўқон-1912” жамоаси ёшлари билан куч синашишди. “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби майдонида бўлиб ўтган учрашувда ёшларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ғалаба голларига Азизбек Сайфиддинов (пен.) ва Илҳом Алибаевлар муаллифлик қилишди. Ёшларимиз эртага биринчи лига вакили “Ёзёвон” жамоаси билан меҳмонда куч синашишади.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ