pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ашурматов “Навбаҳор”даги фаолиятини давом эттиради
23.02.2015 15:52

Сўнгги кунларда мухлислар орасида “Навбаҳор”га янги бош мураббий ахтарилаётганлиги ҳақидаги гап-сўзлар кўпайиб кетди. Бу каби миш-мишларнинг бари Бахтиёр Ашурматовни Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинлангач юзага келди. Гарчи Ашурматов олимпия терма жамоаси бошқарувини қўлга олган бўлсада, “Навбаҳор” бош мураббийи сифатидаги фаолиятини давом эттиради. Барчага маълумки, жорий йилги мавсумда “Навбаҳор” муносиб тарзда иштирок этиш ва юқори ўринлар учун курашишни мақсад қилган. Айнан шу мақсадда ўтган йилги таркиб ўзаги сақлаб қолинди. Кучайтирилиши лозим бўлган чизиқларга эса янги ўйинчилар чақирилиб, улар билан шартномалар имзоланди. Ҳозирда ҳам селекция ишларини тўхтамаганлигини эътироф этиш жоиз. Ўз навбатида мураббийлар штабини кучайтириш борасида ҳам иш олиб борилмоқда. Яъни жамоага маслаҳатчи мураббий сифатида иш юритадиган мутахассисни таклиф этиш масаласи кўриб чиқилмоқда. 
Хуллас, “Навбаҳор” янги бош мураббий қидирмоқда деган гап-сўзлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Айни пайтда жамоани бошқараётган Бахтиёр Ашурматов “Навбаҳор” бош мураббийи сифатидаги фаолиятини давом эттиради. Жамоа манфаатларидан келиб чиққан ҳолда мураббийлар штабига тажрибали мутахассис жалб этилиши мумкин. Бу борада янгилик рўй берса ёки бирор-бир мураббий билан келишувга эришилса, сайтимиз орқали Сиз мухлисларни бохабар этамиз.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ