pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Навбатдаги йиғин бошланди
19.02.2015 15:56

Бугун жамоамиз аъзолари яна Тошкентда тўпланиб машғулотларни бошлаб юборишди. Бу сафарги йиғин давомида “Геофизика” қароргоҳида истиқомат қилиб, шуғулланишади. Пойтахтда олиб бориладиган машғулотлар давомида назорат ўйинларида майдонга тушиш ҳам кўзда тутилган. Дастлабки учрашув 22 феврал куни бўлиб ўтади. Шу куни жамоамизга Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси рақиб бўлади. Кейинги учрашувлар ҳақида навбатдаги хабарларимизда маълумот бериб ўтамиз. 
Навбатдаги йиғинда мураббийларимиз болгариялик посбон Эмил Михайлов ва ўзбекистонлик ҳимоячи Тимур Кагировларни яна бир бор синовдан ўтказишади. Агарда футболчилар мураббийларда яхши таассурот қолдиришса, улар билан ҳам шартнома имзоланади. Бундан ташқари йиғин давомида Молдовадан таклиф этилган Сергей Георгиевнинг кейинги тақдирига ҳам ойдинлик киритилади. Ҳужумкор ярим ҳимоячи олдинги йиғин чоғида бўлиб ўтган ўйинларда майдонга тушиб, ёмон таассурот қолдирмаганди. Агарда у ҳам ишончни оқлайдиган бўлса Георгиев ҳам “Навбаҳор”нинг тўлақонли аъзосига айланиши мумкин. Айни пайтга келиб, клуб раҳбарияти жамоага керак бўлган ва “Навбаҳор”ни кучайтириши мумкин бўлган футболчиларнинг деярли барчалари билан шартномаларни имзолаб бўлишган.
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов мамлакатимиз олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Айнан шундан сўнг кўпчилик мухлисларимизда мураббийнинг “Навбаҳор”даги фаолияти қандай кечади деган саволлар юзага келди. Кеча Ўзбекистон футбол Федерациясида бўлиб ўтган йиғилишдан кейин Ашурматов Наманганга келиб, клуб ва вилоят раҳбарлари билан учрашди. Масъулиятли лавозимда иш бошлаган Бахтиёр Аъзамович “Навбаҳор”га фойда келтириш борасида ҳам бош қотираётганлигини эътироф этди. Умуман олганда Ашурматовни олимпия терма жамоасида иш бошлашини барча турлича қабул қилди. Кимдир “Навбаҳор”га зарар бўлишини айтса, қолганлар бу ҳолатни яхши эканлигини билдиришди. Мураббий билан Тошкентдан бирга қайтаётиб аксарият мухлисларимизни бундан хурсанд бўлганликларига гувоҳ бўлдик. Мураббий билан телефон орқали боғланган айрим ишқибозлар Ашурматовга омад тилаб, “Навбаҳор”даги фаолиятини давом эттиришини истаётганликларини айтишди. Хуллас мураббийимизга осон бўлмаган лавозимда муваффақиятли меҳнат қилишни ва масъулиятли вазифани бажаришда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ