pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Шихов ва Мамадалиев билан шартнома тузилди
11.02.2015 17:36

Жамоамизнинг Тошкентдаги навбатдаги йиғини чоғида таркибга бир қатор янги ўйинчилар қўшилганди. Ўтган мавсумни “Динамо”да ўтказган Санъат Шихов, Азамат Бобожонов ва “Металлург” клуби шарафини ҳимоя қилиб келган Суннатилла Мамадалиевлар билан бугун шартнома имзоланди. Молдовалик ҳужумчи Вадим Чемиртан эса мураббийларда илиқ таассурот қолдирмади. Шу сабабли Чемиртанга жавоб беришга қарор қилинди.

Режага кўра футболчиларимиз бугун, “Бухоро”га қарши навбатдаги назорат ўйинида майдонга тушишди. Бухороликларга қарши баҳсда мураббийларимиз асосан бир кун олдин ўтказилган учрашувда иштирок этмаган ўйинчиларга имкон беришди. 90 дақиқалик баҳс давомида жамоамизнинг кичик устунлиги кўзга ташланди. Гол уриш учун бир қатор имкониятлар ҳам юзага келтирилган бўлсада, якунда ҳисоб очилмади. Учрашувда жамоамиз таркиби қўйидагича бўлди: Дониёр Усмонов (Достон Тўхтабоев), Бобир Акбаров, Омон-Биик Ҳалилов, Ботир Тўрабоев, Аъзам Алиев (Раҳматилло Бердимуродов), Раҳматилло Мелибоев (Дилшод Жабборов), Роббим Ҳасанов (Азамат Бобожонов), Суннатилла Мамадалиев (Сардор Теляков), Муҳаммад Расулов, Илҳом Бойдедаев (Ғайрат Жўраев), Отабек Валижонов (Шахбоз Эркинов).

Жамоамиз эртага ПФЛ кубоги гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувда “Локомотив”га қарши майдонга тушади. 15 феврал санасида эса футболчиларимиз навбатдаги йиғиндаги сўнгги ўйинда иштирок этишади. Навбатдаги назорат учрашувида Самарқанднинг “Динамо” клуби билан куч синашилади.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Машъал

12

5

18

5. Пахтакор

12

5

18

6. Бухоро

12

5

17

7. Навбахор

11

4

17

8. Олмалиқ

11

4

16

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

11

4

12

13. Металлург

11

3

11

14. Бунёдкор

10

2

11

15. Нефтчи

11

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ