pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Георгиев Туркияга йўл олади, Мамадалиев эса таркибга қўшилди
10.02.2015 14:35

ПФЛ кубогида иштирок этаётган жамоамиз бугун мусобақадаги иккинчи учрашувни ўтказди. 2-турда Ғузорнинг “Шўртан” клуби билан куч синашдик. Голларга бой руҳда ўтган баҳсда 3:3 ҳисобидаги дуранг кузатилди. Биринчи бўлимда рақибга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган футболчиларимиз ҳужумкорликни ошириб, “Шўртан” дарвозасини уч бор нишонга олишди. Шаҳбоз Эркинов “дубль” эришган бўлса яна битта голга Отабек Валижонов муаллифлик қилди. Эркинов Шихов ҳамда Георгиевнинг оширган тўпларини дарвозага йўллаган бўлса Валижонов 17 метрлардан аниқ зарба йўллади. Шу ўринда жамоамиз учрашувни тўққиз киши бўлиб якунлаганлигини айтиш жоиз. Ҳакам аввалига Вадим Чемиртанни учрашув охирларида эса Роббим Ҳасановларни майдондан четлатди. Ҳар икки ҳолатда ҳам футболчиларимиз ҳакамнинг нотўғри чиқарган қарори учун эътироз билдиришгани учун қизил карточга лойиқ кўрилишди. Учрашув жамоамизнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланиши тахмин қилинаётган бир паллада “Шўртан” пенальти тепиш имконига эга бўлди. Белгиланган пенальтини Ғуломҳайдар Ғуломов аниқ амалга ошириб, ғузорликларни мағлубиятдан сақлаб қолди.

“Шўртан”га қарши ўйинда таркиб қуйидагича кўринишга эга бўлди: Хуршид Хўжаев, Раҳматилло Бердимуродов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Юрий Рижко, Роббим Ҳасанов, Азамат Бобожонов (Отабек Валижонов), Санъат Шихов (Илҳом Бойдедаев), Сергей Георгиев (Ботир Тўрабоев), Мўйдин Мамазулунов (Вадим Чемиртан), Шаҳбоз Эркинов (Муҳаммад Расулов).

Жамоамиз эртага “Бухоро” билан назорат ўйинида куч синашади. Бухороликларга қарши ўйин “Бунёдкор” академиясидаги майдонда бўлиб ўтади. Таркибдаги янгиликлар хусусида гап кетганида, жамоамиз сафига ярим ҳимоячи Сунатилло Мамадалиевни қўшилганлигини эътироф этиш жоиз. Сўнгги мавсумни “Металлург”да ўтказган футболчи мавсумлар оралиғида “Олмалиқ” машғулотларида қатнашаётганди. Молдовалик ярим ҳимоячи Сергей Георгиев эртага Молдова терма жамоаси йиғинида қатнашиш мақсадида Туркияга йўл олади. Молдованлар 11-18 феврал оралиғида ўтказиладиган йиғин давомида Руминия ва Қозоғистон терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишади. Шундан сўнг футболчи жамоамиз ихтиёрига қайтади.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

15

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Бунёдкор

15

5

21

8. Машъал

15

5

20

9. Металлург

15

6

20

10. Қизилқум

15

5

20

11. Динамо

15

4

19

12. Навбахор

15

4

19

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ