pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Мусобақа мағлубият билан бошланди
08.02.2015 15:19

Бугун жамоамиз ПФЛ кубогидаги иштирокини бошлади. Турнирни “С” гуруҳида ўтказаётган футболчиларимиз дастлабки турда биринчи лига вакили “Обод” жамоаси билан баҳс олиб боришди. Мураббийлар барча футболчиларга ўйнаш имконини бериш мақсадида бу сафар камроқ майдонга тушаётган ва кўрикдан ўтаётган легионерларга имкон беришди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа аъзолари ҳам бир қатори ҳужумларни уюштиришган бўлсада, дарвозалар олдида ўта хавфли вазиятларни юзага келтира олишмади.
Иккинчи бўлим бошларида “Обод” футболчилари Дониёр Усмонов қўриқлаётган дарвозани нишонга олишни уддасидан чиқишди. Футболчиларимиз ҳисобни тенглаштириш учун харчанд уринмасинлар рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Шу тариқа жамоамиз ПФЛ кубогидаги иштирокини кичик ҳисобдаги мағлубият билан бошлади. Навбатдаги турда “Навбаҳор” Ғузорнинг “Шўртан” клуби билан куч синашади.
“Обод” жамоасига қарши ўйинда жамоамиз таркиб қуйидагича кўринишга эга бўлди: Дониёр Усмонов, Бобир Акбаров, Юрий Рижко, Ботир Тўрабоев, Роббим Ҳасанов, Алишер Маҳмудов, Илҳом Бойдедаев, Отабек Валижонов, Аъзам Алиев, Сергей Георгиев, Вадим Чемиртан. Захирадан майдонга тушганлар: Мўйдин Мамазулунов, Ғайрат Жўраев, Омон-Биик Ҳалилов, Муҳаммад Расулов.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ