pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Кубок старт олди
29.01.2015 17:31

Бугун Фарғонада “Ҳоким кубоги” анъанавий турнири старт олди. Аслини олганда мусобақа 30 январ куни бошланиши керак эди. Лекин, ташкилотчилар сўнгги паллада ўйинларни бошланиш санасига ўзгартириш киритишди. Айнан шу сабабли, мусобақада иштирок этаётган ёшларимиз бугун “Нефтчи” жамоасига қарши майдонга тушишди. Лян бошчилигидаги ёшларимиз номдор рақибга муносиб тарзда қаршилик кўрсатишди. Шундай бўлсада, мезбонлар бир амаллаб ғалаба қозонишни уддасидан чиқишди. Фарғоналиклар ғалабани таъминловчи голларни уриш борасида бир қатор қийинчиликларга дуч келишди. Ниҳоят иккинчи бўлим ўрталарига яқин Рўзимбой Аҳмедов ҳисобни очишга эришди. Ўйин якунланиши арафасида ҳакам Азиз Умаровни майдондан четлатишга қарор қилди. Аслини олганда ўша вазиятда фарғоналиклар Умаровни тўхтатиб қолишганди. Аммо, ҳакам Умаровни майдонга йиқилаётиб, ҳақорат қилганлигини билдириб, футболчимизни майдондан четлатди. Сон жиҳатидан устунликка эришган “Нефтчи” учрашув сўнггида иккинчи голни ҳам уришга эришишди. Якуний ҳисоб эса 2:0 кўринишини олди. Шу ўринда ҳакамни биринчи бўлимни ўзида олти нафар “Навбаҳор” аъзосига сариқ карточка кўрсатганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз. 
Ёшларимиз учрашувни қуйидаги таркибда ўтказишди: Амир Эргашев, Фарруҳ Умаралиев, Ҳожиакбар Юнусов, Санжар Тошпўлатов, Азиз Умаров, Сардор Теляков, Азим Неъматиллаев, Иброҳим Исмоилов, Хусан Ғаниев, Ислом Исмоилов, Мухриддин Муминов. Захирадан майдонга тушганлар: Иброҳим Абдуллаев, Акбар Холдоров, Дилмурод Маликов, Иброҳим Абудуллаев.
Ёшларимиз эртага белгиланган 2-турда дам олишади. Лян шогирдлари мусобақадаги иккинчи учрашувни 1 феврал куни Андижоннинг “УзДонгЖу-2” жамоасига қарши ўтказишади.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ