pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Бунёдкор” ёшлари билан дуранг қайд этилди
28.01.2015 16:24

Мавсумга тайёргарликни давом эттираётган жамоамиз бугун “Бунёдкор” ёшлари билан навбатдаги назорат учрашувида куч синашди. “Бунёдкор” ўйингоҳининг сунъий қопламали майдонида ўтказилган баҳсда мураббийларимиз олдинги учрашувларда майдонга тушмаган ва кам ўйин амалиётига эга бўлган футболчилар хизматидан фойдаланишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ёш “қалдирғочлар” ҳисобни очишга эришишганди. Тез орада Сербиядан таклиф этилган ҳужумчи Александар Лепосавич ўртадаги мувозанатни тиклади. Танаффусдан кейин ҳам футболчиларимиз устунликка эришиб, рақиб дарвозаси қаршисида кўплаб вазиятларга эга бўлишди. Лекин, Отабек Валижонов (2 марта) ва Юрий Рижколар имкониятлардан фойдалана олишмади. Учрашув охирларида “Бунёдкор” ёшлари пенальтини аниқ амалга ошириб, олдинга чиқиб олишганди. Тез орада Аъзам Алиев жавоб тўпини киритиб, баҳсни 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланишини таъминлади.  
Жамоамиз учрашувни қуйидаги таркибда майдонга тушди: Достон Тўхтабоев, Тоҳир Шамсиддинов, Омон-Биик Ҳалилов, Юрий Рижко, Ботир Тўрабоев, Отабек Валижонов, Ғайрат Жўраев, Алишер Маҳмудов, Александар Лепосавич, Муҳаммад Расулов, Азиз Турғунбоев. Захирадан майдонга тушганлар: Хуршид Хўжаев, Аъзам Алиев, Илҳом Бойдедаев, Роббим Ҳасанов.
Таркиб хусусида гап кетганида, ўтган мавсумни Ғузорнинг “Шўртан” клубида ўтказган ҳимоячи Қаҳрамон Маҳаммаджонов мавсум якунига етгач жамоа ихтиёрига қайтганди. Маълум вақт давомида машғулотларда қатнашган ҳимоячи “Қўқон-1912” жамоасига ижарага берилди. Айни пайтда жамоамиз марказий ҳимоясида жиддий рақобат юзага келганлиги учун мураббийлар шундай қарорга келишди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ