pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Дастлабки ўйинда мағлубият
24.01.2015 17:19

Бугун жамоамиз Тошкентдаги йиғиндаги дастлабки назорат ўйинини ўтказди. Чилонзордаги ўйингоҳда ўтган учрашув тақдирини дарвозаларга белгиланган пенальтилар ҳал қилди десак хато бўлмайди. Киритилган барча голлар пенальтилардан кейин рўй берганлиги фикримизга асос бўла олади. Баҳс бошида олмалиқликлар Мўйдин Мамазулуновни жарима майдончалари ичида қўполлик билан тўхтатиб қолишгани учун пенальти белгиланди. Шаҳбоз Эркиновнинг дастлабки зарбасини «Олмалиқ» посбони қайтарган бўлсада, Эркинов такрорий зарба билан гол уришни уддасидан чиқди. Танаффусга яқин «Навбаҳор» дарвозасига ҳам пенальти белгиланди. Ислом Исоқжоновнинг биринчи зарбасини Хўжаев қайтаришга эришганди. Аммо, учрашув ҳаками Анатолий Рубаков 11 метрли жаримани қайтадан амалга ошириш кераклигини билдирди. Исоқжонов иккинчи уринишда хатога йўл қўймади. 
Учрашувнинг қолган вақти давомида  жамоаларда гол уриш учун бир қатор имкониятлар юзага келди. Вазиятлардан фойдаланишдаги хатолар эса футболчиларга ўйиндан гол уриш имкониятини бермади. Учрашув якунланиб бораётган бир паллада, Рубаков дарвозамизга иккинчи пенальтини белгилади. 11 метрлик жаримадан самарали фойдаланган «Олмалиқ» якунда 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 
Учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди: Хуршид Хўжаев, Раҳматилло Бердимуродов, Дилшод Жабборов, Бобир Акбаров, Алишер Саматов, Илҳом Бойдедаев, Азим Аҳмедов, Роббим Ҳасанов, Аъзам Алиев, Шаҳбоз Эркинов, Мўйдин Мамазулунов. Захирадан майдонга тушганлар: Дониёр Усмонов, Отабек Валижонов, Юрий Рижко, Ботир Тўрабоев, Муҳаммад Расулов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов.

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал

жавоб учрашуви

31.05.2017


Ўтган ўйинлар

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

11

8

26

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Олмалиқ

12

5

18

5. Навбахор

12

4

18

6. Машъал

12

5

18

7. Пахтакор

12

5

18

8. Бухоро

12

5

17

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

12

4

12

13. Бунёдкор

11

2

12

14. Металлург

11

3

11

15. Нефтчи

12

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

14/06 "Қизилқум" "Машъал"

14/06 "Нефтчи" "Динамо"

14/06 "Обод" "Металлург"

14/06 "Сўғдиёна" "Навбаҳор"

15/06 "Бунёдкор" "Қўқон-1912"

15/06 "Бухоро" "Локомотив"

15/06 "Насаф" "Шўртан"

15/06 "Олмалиқ" "Пахтакор"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ