pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Дастлабки ўйин “Нефтчи”га қарши
21.01.2015 15:33

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, “Навбаҳор” ёшлар жамоаси Фарғонада бўлиб ўтадиган “Ҳоким кубоги” мусобақасида иштирок этади. Куни кеча 30 январда старт оладиган турнир тақвими тасдиқланди. Қуръа натижаларига кўра Лян бошчилигидаги ёшларимиз “А” гуруҳидан ўрин олишди. Гуруҳда футболчиларимизга “Нефтчи”, “Қўқон-1912-2”, Андижоннинг “УзДонгЖу” ва Ёзявоннинг “Ёзявон-лочинлари” жамоалари рақиблик қилишади. Дастлабки учрашув 30 январ куни “Нефтчи” клубига қарши бўлиб ўтади. Ёшларимиз 2-турда дам олишса 3-турда “УзДонгЖу” (3 феврал) билан баҳс олиб боришади. 5 феврал куни "Қўқон-1912" жамоасининг иккинчи таркиби билан куч синашсак, 6 февралга белгиланган охирги ўйин “Ёзёвон-лочинлари”га қарши бўлиб ўтади. Умуман олганда бу йилги мусобақада водийнинг 10 та жамоаси икки гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун баҳс олиб боради. “В” гуруҳидан эса “Қўқон-1912”, “Нефтчи-2”, “Цементчи”, “Андижон-2” ва “ФарДу-Футболинфо” жамоалари жой олишган. Гуруҳларда пешқадамликни қўлга киритган жамоалар 7 феврал куни финалда куч синашишса 2-ўрин соҳиблари учинчи ўрин учун баҳс олиб боришади. 
Бугун ёшларимиз Андижонда биринчи лига вакили “УзДонгЖу” билан навбатдаги назорат ўйинида куч синашишди. Кескин ва муросасиз руҳда ўтган ўйинда майдон эгаларининг ягона киритган голи андижонликларнинг ғалабасини таъминлади. Ёдингизда бўлса “УзДонгЖу” бир ҳафта олдин Наманганда меҳмон бўлиб, Лян шогирдлари билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этганди. Ёшларимиз “УзДонгЖу” билан яна бир бор куч синашиш имконига эга бўлишади. Бу сафарги қарама-қаршилик “Ҳоким кубоги” турнирида бўлиб ўтади.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

7

6

18

2. Қўқон-1912

8

5

17

3. Машъал

8

4

14

4. Динамо

8

4

14

5. Навбахор

8

4

14

6. Бухоро

8

4

13

7. Насаф

7

3

11

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Қизилқум

8

2

9

11. Шўртан

8

3

9

12. Олмалиқ

8

2

9

13. Сўғдиёна

8

2

8

14. Нефтчи

8

1

6

15. Обод

8

1

6

16. Металлург

7

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ