pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимиз ғалаба қозонишди
16.01.2015 15:07

Мавсумга тайёргарлик кўраётган ёшларимиз бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказишди. Лян бошчилигидаги жамоага бу сафар Тўрақўрғон туманида жойлашган футбол мактаби тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоа рақиб бўлди. Тўрақўрғонликлар сафида айни пайтда жамоамиз юрган Ислом Жўраев, Тимур Султонов, Аюбхон Гаппаров ва Фарҳод Шокиров каби вилоятимиз футболи тарбияланувчилари ҳам тўп суришди. Ёшларимиз сафида асосий таркиб билан шуғулланиб, маҳоратларини ошираётган футболчиларимиз майдонга тушишди. 
Ёшлар жамоаси мураббийлари мазкур ўйин орқали машғулотларда қатнашаётган бир қатор футболчиларни яна бир бор кўздан кечиришди. Учрашувдан келиб чиққан ҳолда мураббийлар талабга жавоб бермаган ёшларга жавоб беришга қарор қилишди. Ўйин эса ёшларимизнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Сардор Теляков (12,25) ва Содиқ Эркинов (89)лар муаллифлик қилишди. Таркиб эса қуйидагича кўринишга эга бўлди: А.Эргашев, Ф.Умаралиев, С.Тошпўлатов, О.Ҳалилов, Ҳ.Юнусов, И.Исмоилов, А.Турғунбоев, С.Теляков, А.Умаров, А.Ҳожимирзаев, И.Абдуллаев. Захирадан майдонга тушганлар: Д.Тўхтабоев, И.Маликов, С.Ботирханов, И.Сиддиқжанов, Б.Раҳманов, М.Саитбаев, Х.Ғаниев, А.Холдоров, Д.Ҳотамов, А.Неъматиллаев, З.Абдуллаев, А.Турғунпўлатов, А.Юсупов, Д.Маликов, С.Эркинов.
Ёшлар жамоаси Фарғона вилоятида бўлиб ўтадиган “Ҳоким кубоги” мусобақасида қатнашишни режалаштирган. Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур турнир 30 январ куни старт олади. Мусобақа 6 февралда якунланади. Кубок баҳслари Фарғона давлат университети ўйингоҳи ва Қиргулидаги “Нефтчи” спорт мажмуаси майдонида бўлиб ўтади.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ