pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Александар Лепосавич сафга қўшилади
12.01.2015 19:50

Кеча жамоамизнинг селекция борасидаги ишларини давом этаётганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик. Чизиқларни кучайтириш ва таркибдаги рақобатни кучайтириш мақсадида бир қатор футболчилар билан музокаралар давом этаётганлиги ҳам маълум қилинганди. Жамоага маҳоратли ҳужумчини жалб этиш ниятида сербиялик футболчи Александар Лепосавич билан музокараларга киришилганди. 1987 йилнинг 3 ноябрида Сербиянинг Иваница шаҳрида туғилган Лепосавич “Навбаҳор”нинг 19 январда Тошкентда бошланадиган йиғинида иштирок этади. Ҳужумчи фаолиятининг Иваницанинг “Явор” клубида бошлаганлигини айтиб ўтиш жоиз. 2014 йилги мавсум биринчи ярмида Сербиянинг “Единство” клубида тўп сурган ҳужумчи мавсум иккинчи қисмини Черногориянинг “Петровач” клубида ўтказди. Бундан ташқари Лепосавич “Сумадия”, “Слога Петровач” ва “Слога Позега” жамоалари сафида тўп сурган. Александар Сербия ва Черногория чемпионатларида 124 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 21 та гол урган. Агарда хорижлик ҳужумчи Тошкентда ўтадиган йиғин давомида ўзидан яхши таассурот қолдирса навбатдаги мавсумни “Навбаҳор”да ўтказиш имкониятига эга бўлади. Лепосавич иштирок этган ўйинлар ва урган голларини кўришни истасангиз қуйидаги манзилга http://m.youtube.com/watch?v=UMeZyIyzpBI ўтиб ҳужумчининг ҳаракатларига гувоҳ бўлишингиз мумкин.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ