pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Рижко 18 январда келади
11.01.2015 14:42

“Косонсой”га қарши назорат учрашувидан кейин жамоа аъзоларига бир кунлик таътил эълон қилинганди. Бугун  футболчиларимиз яна машғулотларга киришишди. Ўтган мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган беларуслик ҳимоячи Юрий Рижко эса 18 январ куни юртимизга етиб келади. Футболчи оилавий сабабларга кўра январ ойи бошида бошланган йиғинга қўшилмаганди. Шу вақт оралиғида футболчи билан янги шартнома шартлари бўйича ҳам музокаралар давом эттирилди. Якунда томонларнинг фикри бир жойдан чиқди. Натижада Рижко навбатдаги мавсумни ҳам “Навбаҳор”да ўтказадиган бўлди. Айни пайтда ҳимоячи бош мураббий Бахтиёр Ашурматов белгилаб берган кун тартибига амал қилган ҳолда ўз юртида якка тартибда шуғулланмоқда. 19 январдан Тошкентда бошланадиган машғулотларда Рижко жамоа сафига қўшилиб, тўлиқ куч билан шуғулланишни бошлайди. Шу ўринда селекция ишларини давом этаётганлигини маълум қилиш жоиз. Айни пайтда айрим чизиқларни кучайтириш борасида бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Бирор-бир футболчи билан келишувга эришиладиган бўлса шу заҳоти сайтимиз орқали Сиз азиз мухлисларга маълумот берамиз. Демак, сайтдан узоқлашманг. Ҳар ҳолда “Навбаҳор” ишқибозларини хурсанд қиладиган янгиликлар ҳали олдинда.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Насаф

21

12

38

3

Пахтакор

21

11

38

4

Бухоро

22

11

38

5

Бунёдкор

22

10

38

6

Машъал

21

9

34

7

Қўқон-1912

22

9

34

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

21

8

32

10

Металлург

22

9

29

11

Қизилқум

22

6

27

12

Сўғдиёна

21

6

23

13

Динамо

22

5

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

22

2

14

16

Обод

22

2

9


 

Олий лига-2017

29/09 "Обод" - "Локомотив"

30/09 "Бунёдкор" - "Машъал"

30/09 "Бухоро" - "Металлург"

30/09 "Қўқон-1912" - "Шўртан"

30/09 "Сўғдиёна" - "Динамо"

30/09 "Олмалиқ" - "Нефтчи"

30/09 "Насаф" - "Қизилқум"

01/10 "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ