pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимиз дуранг ўйнашди
11.01.2015 14:37

Мавсумга тайёргарликни Александр Лян ва Шерзод Жўраевлар бошчилигида олиб бораётган ёшларимиз ҳам назорат ўйинини ўтказишди. Ёшларимиз “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида биринчи лига вакили “УзДонгЖу” жамоаси билан куч синашишди. Гарчи ўйин ўртоқлик мақомига эга бўлсада, ҳар икки жамоа футболчилари ҳам ўзларини кўрсатишга уринишди. Натижа ҳам шунга яраша бўлди. Яъни томонлар 1:1 ҳисоби билан чекланишди. Аввалига андижонликлар ҳисобни очишган бўлса иккинчи бўлимда ёшларимиз ҳисобни тенглаштиришга эришишди. Жавоб тўпига кўрикдан ўтиш учун жалб этилган Фарҳод Шокиров муаллифлик қилди. Аслини олганда Шокиров ҳам “Навбаҳор” футбол клуби тарбияланувчиси саналади. Олдинги мавсумларда асосий таркибга кира олмаган ҳужумчи кейинчалик вилоятимизнинг биринчи лигада қатнашаётган жамоалари шарафини ҳимоя қилишга улгурганди. Хусусан, Шокиров “Динамо” ўйингоҳида ўтказилган “Навбаҳор” ва “Косонсой” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида косонсойликлар сафида ҳаракат қилганди. Унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилган мураббийлар Фарҳодни ёшлар сафида кўрикдан ўтказишга қарор қилишганди. Дарвоқе, Шокиров айни пайтда ёшларимиз билан ишлаётган Ляннинг шогирди саналади.

Ёшларимизнинг биринчи бўлимдаги таркиби қуйидагича кўринишга эга бўлди: А.Эргашев, Р.Ўринов, Ҳ.Юнусов, О.Ҳалилов, Ш.Сайфиддинов, А.Турғунбоев, С.Теляков, А.Неъматуллаев, Х.Ғаниев, А.Ҳожимирзаев, И.Абдуллаев. Иккинчи бўлимда кўрик учун таклиф этилган бир қатор футболчилар майдонга туширилди.

Шу куни мураббийларимиз машғулотларда қатнашаётган 40 нафарга яқин футболчиларнинг аксариятини синовдан ўтказишди. Кўрикдан ўтиш учун жалб этилган ўйинчиларни қандай имкониятга эга эканликлари борасида тегишлича маълумотларга эга бўлинди. “УзДонгЖу”га қарши учрашувни Зоҳид Нурматов, Мустафо Байрамов ва Сергей Захарецкийлар ҳам кузатиб боришди. Шу сабабли, асосий таркиб машғулотларида қатнашаётган ва “Косонсой” билан ўтган учрашувда қатнашган футболчиларнинг айримлари бу сафар ҳам майдонга тушишди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ