pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Дастлабки ўйинда йирик ғалаба
09.01.2015 17:16

Режага кўра жамоамиз бугун мавсумлар оралиғидаги дастлабки назорат ўйинини ўтказди. Биринчи учрашувда футболчиларимизга “Косонсой” жамоаси рақиблик қилди. Наманган шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашувда 4:1 ҳисобида “Навбаҳор” ғалаба қозонди. Томонларнинг келишувига кўра ҳар бир бўлим 60 дақиқадан иборат бўлди. Ўйиннинг биринчи бўлимида “Косонсой” футболчиси Мурод Раҳмонов жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Бўлим охирларида Шаҳбоз Эркинов ўртадаги мувозанатни тиклади. Танаффусдан кейин мураббийларимиз таркибни тўлиқ янгилашди. Натижада косонсойликлар дарвозаси яна уч бор ишғол қилинди. Аввалига мавсумлар оралиғида жамоамизга таклиф этилган Мўйдин Мамазулунов гол муаллифига айланди. Учинчи ва тўртинчи голларга тегишлича Азиз Турғунбоев ҳамда Азим Аҳмедовлар муаллифлик қилишди. Ўйинда Отабек Валижонов ва Тоҳир Шамсиддиновлар бетобликлари туфайли иштирок эта олишмади.
“Навбаҳор” – “Косонсой” – 4:1 (1:1). 9 январ. Наманган. “Динамо” ўйингоҳи.
Ҳакамлар: А.Ражаббаев, Р.Фозилов, Р.Жаббаров.
“Навбаҳор” (биринчи бўлим): Хуршид Хўжаев (Дониёр Усмонов), Раҳматилло Бердимуродов, Бобир Акбаров, Омон-Биик Ҳалилов, Алишер Саматов, Дилшод Жабборов, Алишер Маҳмудов, Ғайрат Жўраев, Илҳом Бойдедаев, Сардор Теляков, Шаҳбоз Эркинов.
“Навбаҳор” (иккинчи бўлим): Дониёр Усмонов (Достон Тўхтабоев), Ботир Тўрабоев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Ҳожиакбар Юнусов, Аъзам Алиев, Иброҳим Исмоилов (Сардор Теляков), Роббим Ҳасанов, Азим Аҳмедов, Ислом Исмаилов, Азиз Турғунбоев, Мўйдин Мамазулунов.
Голлар: Ш.Эркинов, М.Мамазулунов, А.Турғунбоев, А.Аҳмедов.
Таркиб борасидаги янгиликлар хусусида гап кетганида, Ислом Исмоиловни сафга қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Шу пайтгача ўтказилган машғулотларда иштирок этган маълум сабабга кўра Муҳаммад Расулов йиғинда қатнашмаяпти. Жамоамизда кўрикдан ўтаётган Сардор Сотволдиев назорат ўйинида “Косонсой” сафида ҳаракат қилди. “Косонсой”дан таклиф этилган футболчини мураббийлар рақиб таркибида синовдан ўтказишди. Жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини 14 январ куни бир неча йиллик танаффусдан кейин яна олий лигага қайтган “Қўқон-1912” жамоасига қарши сафарда ўтказади.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ