pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимизга Лян устозлик қилади
06.01.2015 10:56

“Навбаҳор” ёшлар жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. Шу пайтга қадар, ёшларимиз билан Тоҳир Мадраҳимов ва Аҳмаджон Холмирзаевлар ишлаб келишаётганди. Клуб раҳбарияти ўзаро келишган ҳолда мураббийлар штабида ислоҳотларни амала оширишга қарор қилди. Шу сабабли, Мадраҳимов ва Холмирзаевлар жорий йилги мавсумда ёшларимиз билан ишламайдиган бўлишди. Ҳар икки мутахассисга ҳам жамоада олиб борган фаолиятлари учун миннатдорчилик билдирган ҳолда келгуси ишларига омад тилаб қоламиз. Клуб раҳбариятининг қарорига кўра эндиликда ёшларимизга Александр Лян устозлик қилади. Унга “Навбаҳор”нинг собиқ футболчиларидан бири Шерзод Жўраев ёрдам берадиган бўлди. Ҳар икки мутахассис ҳам шу кунга қадар “Навбаҳор” футбол клубига қарашли “Навбаҳор-Умид” футбол мактабида фаолият юритаётганлигини эътироф этиш жоиз. Александр Лян мураббийлик соҳасида узоқ йиллардан бери самарали тарзда ишлаб келаётган мутахассислар сирасига киради. Хусусан, унинг қўл остида камол топган бир қатор футболчилар мамлакатимизнинг турли жамоаларида ҳам тўп суришга улгуришган. Фикримизга мисол тариқасида мухлисларимизга таниш бўлган Акрам Баҳриддинов, Абдумалик Абдуллаев, Тимур Султонов, Максим Усмонов, шунингдек, футзалда фаолият юритаётган Рустам Умаров, Умид Холматов, Хуршид Тожибаев каби футболчиларни келтириш мумкин. Шерзод Жўраев эса футболчилик фаолияти давомида олий лига, хусусан ”Навбаҳор” таркибида тўп суриб ишқибозлар меҳрини қозонишга улгурганди. 
Бугунги машғулотдан олдин клуб раҳбарияти ва ёшлар жамоаси аъзолари ўртасида кичик йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда ёшларга машғулотларда астойдил ҳаракат қилиб, келгусида нафақат “Навбаҳор” жамоаси асосий таркиби балки терма жамоалармиз учун ҳам фойдаси тегадиган футболчи сифатида камол топишларига тилак билдирилди. Шунингдек, йиғилиш давомида Лян ҳамда Жўраевлар футболчиларга ёшлар жамоаси мураббийлари сифатида расман таништирилди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ