pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Йиғин бошланди
04.01.2015 16:21

Режага кўра бугун жамоамиз аъзолари мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини ўташ мақсадида Наманганда тўпланишди. Тушдан кейин футболчилар белгиланган жойга етиб келишди. Соат 15.30да эса датлабки машғулот ҳам бошланди. Жамоа аъзолари бир неча кунлик ҳордиқдан кейин яна машғулотларга қўшилганликлари учун бугунги машғулот “Навбаҳор” марказий ўйингоҳининг югуриш йўлакчасида ўтказилди. Аввал таркибдан бир қатор ўзгаришларни рўй бериши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Жамоамизнинг бугунги йиғинига 2014 йилги мавсумни Муборакнинг “Машъал” клубида ўтказган ҳужумчи Мўйдин Мамазулунов қўшилди. Сўнгги чемпионатда муборакликлар шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи 23 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига еттита тўп киритишга эришганди. Агарда футболчининг хатти-ҳаракатлари мураббийлар штабига манзур бўлса Мамазулунов билан шартнома имзоланади. Бундан ташқари ўтган чемпионатни жамоамизда ижара асосида ўтказган Тоҳир Шамсиддинов ва Бобир Акбаровлар ҳам сафга қайтишди. Шамсиддинов 2014 йил бошида “Пахтакор”дан таклиф этилган бўлса Акбаров мавсум иккинчи ярмида “Бунёдкор”дан ижарага олинганди. Давралар оралиғида жамоамизга жалб этилган ҳимоячи Акбар Саттаев эса “Навбаҳор” билан хайрлашди. 
Айни пайтда клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби таркибдаги рақобатни ошириш мақсадида бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб боришмоқда. Ушбу масала шу кунларда ўз ечимини топади. Шундан кейингина, жамоа сафидан ўрин олиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳозирда миллий терма жамоамиз билан биргаликда Австралияда бўлиб турганлиги боис машғулотларга Зоҳид Нурматов, Мустафо Байрамов ва Сергей Захарецкийлар бошчилик қилишмоқда. Нурматов декабр ойида Тошкентда ташкил этилган “А” лицензияси учун ташкил этилган ўқув-курсларида таҳсил олганлиги сабабли дастлабки йиғинда қатнаша олмаганди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

15

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Бунёдкор

15

5

21

8. Машъал

15

5

20

9. Металлург

15

6

20

10. Қизилқум

15

5

20

11. Динамо

15

4

19

12. Навбахор

15

4

19

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ