pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Йиғин якунланди
28.12.2014 19:40

Бугун жамоамиз дастлабки йиғинни якунлади. Йиғин якунида мураббийларимиз машғулотларда қатнашган футболчилардан икки таркиб ҳосил қилиб, назорат ўйинини ташкил этишди. Ҳар бир бўлими қисқа вақтдан иборат бўлган тўрт бўлимлик синов баҳсида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Учрашувда мураббийлар айрим ўйинчиларни синовдан ўтказганликларини эътироф этиш жоиз. «Косонсой» жамоасидан жалб этилган Сардор Сотволдиев ва жамоанинг собиқ аъзоси Соҳиб Абдуллаевлар шулар жумласидандир. Шунингдек, мураббийлар ёшлар сафида тайёргарлик кўраётган Азизбек Турғунбоевни ҳам майдонда нималарга қодир эканлиги борасида маълум тушунчаларга эга бўлишди.
Учрашувда таркиблар қуйидагича кўринишга эга бўлди.
«Сариқлар»: Дониёр Усмонов, Алишер Саматов, Акбар Саттаев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Ҳожиакбар Юнусов, Муҳаммад Расулов, Илҳом Бойдедаев, Сардор Сотволдиев, Азизбек Турғунбоев, Алишер Маҳмудов, Ғайрат Жўраев.
«Қизиллар»: Хуршид Хўжаев (Достон Тўхтабоев), Ботир Тўрабоев, Омон-Биик Ҳалилов, Дилшод Жабборов, Иброҳим Исмоилов, Сардор Теляков, Азим Аҳмедов, Роббим Ҳасанов, Аъзам Алиев, Дониёр Инамов (Соҳиб Абдуллаев), Шаҳбоз Эркинов.
Голларга Муҳаммад Расулов, Алишер Маҳмудов ва Шаҳбоз Эркинов, Роббим Ҳасановлар муаллифлик қилишди. Маҳоратли ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов эса пенальтидан ҳам фойдалана олмади. Эркиновнинг тепган тўпини Дониёр Усмонов қайтариб қолишга эришди. Дониёр Инамов эса ўйин бошларида жароҳат олганлиги сабабли шифохонага олиб кетилди. Кейинчалик, ўзаро курашда унинг бурни синганлиги ойдинлашди.
Таркибга назар ташлаб бир қатор футболчиларни иштирок этмаганликларига гувоҳ бўлиш мумкин. Отабек Валижонов, Абдумалик Абдуллаев ва Акбаршо Рашидхановлар кичик жароҳатлар туфайли майдонга тушишмаган бўлса, Раҳматилло Бердимуродов оилавий сабабларга кўра бироз эртароқ уйига қайтганди.
Янги йил байрами муносабати билан жамоа аъзоларига қисқа муддатлик таътил эълон қилинди. Навбатдаги йиғин эса 4 январда бошланади. Наманганда ўтадиган тайёргарликнинг иккинчи босқичи 17 январга қадар давом этади.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Пахтакор

21

11

38

3

Бунёдкор

22

10

38

4

Бухоро

21

11

37

5

Насаф

20

11

35

6

Қўқон-1912

21

9

34

7

Машъал

20

9

33

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

21

8

26

11

Қизилқум

21

6

26

12

Динамо

22

5

22

13

Сўғдиёна

20

6

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

21

2

13

16

Обод

21

2

9

 

Олий лига-2017

21/09 "Локомотив" - "Пахтакор"

21/09 "Шўртан" - "Навбаҳор"

21/09 "Динамо" - "Бунёдкор"

22/09 "Машъал" - "Бухоро"

22/09 "Металлург"-"Қўқон-1912"

22/09 "Нефтчи" - "Сўғдиёна"

22/09 "Қизилқум" - "Олмалиқ"

22/09 "Обод" - "Насаф"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ