pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Селекция ишлари давом этмоқда
18.12.2014 15:53

Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган жамоамизнинг айрим футболчиларини бошқа клубларга ўтиши ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Лекин, уларнинг аксариятини асосга эга эмаслигини ва кетиши кутилган футболчилар билан шартнома муддатлари узайтирилганлиги ҳақида маълумот бергандик. Ҳозирда ўз юртида бўлиб турган ҳимоячи Юрий Рижкони ҳам бошқа бир жамоа таркибига ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар урчиди. Қолаверса, ҳужумчи Шаҳбоз Эркиновни ҳам “Навбаҳор”га қайтмаслиги айтилаётганди. Аслида эса бу каби миш-мишларда ҳеч қандай асос йўқ. Негаки, ушбу футболчилар янги мавсумда ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қилишади. Эркинов бугун-эрта сафга қўшилса, Рижко янги йилнинг дастлабки кунларида бошланадиган йиғинда жамоамиз ихтиёрига етиб келади. 
Бугунги кунда миллий терма жамоамиз билан биргаликда Дубай йиғинида қатнашаётган бош мураббий Бахтиёр Ашурматов вилоят ҳокими билан учрашувда кўтарилган масалалар, таркибни кучайтириш борасида олиб борилаётган селекция ишлари хусусида қуйидагиларни маълум қилди: “Режага кўра 15 декабр куни Наманганга бориб клуб раҳбарлари ва вилоят ҳокими билан учрашдим. Бу учрашувда “Навбаҳор” жамоасини охирги пайтда қийнаетган бир нечта долзарб масалалар ҳақида гаплашдик. Яъни янги автобус ва жамоа аъзоларини истиқомат қилиши, машғулотлар ўтказиш учун майдон масалалари муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими ҳурматли Баҳодир Турсунович муаммоларнинг ечилишида қўлдан келганича ёрдам кўрсатишларини айтиб ўтдилар. Фурсатдан фойдаланиб, вилоят ҳокимига жамоа номидан олдиндан миннатдорчилик билдираман. Шу билан биргаликда юқоридаги масалалар ечимини топишини кутиб қоламиз. Жамоа биринчи йиғинни бошлади. Ўтган мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган етакчи ўйинчилари жамоада қолишмоқда. Фақат Саидов ва Ёқубовлар ўз шаҳарлари жамоаларига қайтмоқчи бўлишгани учун улар билан дўстона, бир-биримизга омад тилаган ҳолда хайрлашдик. Рижко янги йилдан кейин жамоага қўшилади. Шунингдек, ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов янги мавсумда ҳам “Навбаҳор”даги фаолиятини давом эттиради. Айни пайтда жамоада селекция ишлари давом этмоқда. Ниятимиз жамоа таркибини кучайтириш.ва мухлисларга ёқадиган муносиб жамоа тузиш”.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ