pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Бугунги машғулотлар якунланди
17.12.2014 17:37

Янги мавсумга Наманганда ҳозирлик кўраётган жамоамиз бугунга режалаштирилган машғулотларни якунига етказди. Эрталабки, машқлар “Баркамол авлод” спорт мажмуасида ўтказилган бўлса кечки машғулот “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида ўтказилди. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов терма жамоамиз билан биргаликда, БАА йиғинига жўнаб кетганлиги боис машғулотларни Мустафо Байрамов ҳамда Сергей Захарецкийлар олиб боришмоқда. Мураббийлар штабининг яна бир вакили Зоҳид Нурматов эса Тошкентда “А” лицензияси учун бошланган ўқув-курсида таҳсил олаётганлиги боис янги йилдан кейин ўтказиладиган йиғинда сафга қўшилади. 
Айни пайтда ўтган мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган футболчилардан Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов, Шаҳбоз Эркинов, Тоҳир Шамсиддинов, Бобир Акбаров, Петар Денчев, Юрий Рижко, Руслан Качур ҳамда Элёр Жаҳоновлар машғулотларда иштирок этишмаяпти. Легионерларимизни янги йилдан кейин сафга қўшилишлари кўзда тутилган. Акбаров ва Шамсиддиновлар ижара муддати якунланганлиги боис ўз клубларига қайтишди. Эркинов ва Жаҳоновларни таркибга қўшилишлари ҳақида маълумот бергандик. Ушбу футболчилар мураббийлардан бир неча кунга рухсат олишгани боис йиғинда иштирок этишмаяпти. Саидов ҳамда Ёқубовлар ҳозирча “Нефтчи” сафида шуғулланишмоқда. Лекин, улар билан боғлиқ масалага ҳозирча тўлиқ ойдинлик киритилганича йўқ. 
Йиғин бошланган дастлабки кунларда машғулотларга ёшлар таркибида ҳаракат қилган бир қатор ёшларни жалб қилинганлиги ҳақида ёзгандик. Ўтган вақт давомида икки нафар ёш футболчини сафга қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Булар “Навбаҳор” футбол клуби тарбияланувчиси Иброҳим Исмоилов ҳамда биринчи лига вакили “Хотира-79” жамоасидан таклиф этилган Достон Тўхтабаевлардир. Исмоилов ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қилса Тўхтабоев дарвозабон саналади. Уйчи жамоасидан таклиф этилган ушбу посбон 1996 йилда туғилган. Баланд бўйли дарвозабон якунига етган Ўзбекистон биринчилигининг иккинчи босқичидан ўрин олган аксарият учрашувларда “Хотира-79” дарвозасини қўриқлаганлигини маълумот ўрнида келтириб ўтиш жоиз.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Пахтакор

21

11

38

3

Бунёдкор

22

10

38

4

Бухоро

21

11

37

5

Насаф

20

11

35

6

Қўқон-1912

21

9

34

7

Машъал

20

9

33

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

21

8

26

11

Қизилқум

21

6

26

12

Динамо

22

5

22

13

Сўғдиёна

20

6

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

21

2

13

16

Обод

21

2

9

 

Олий лига-2017

21/09 "Локомотив" - "Пахтакор"

21/09 "Шўртан" - "Навбаҳор"

21/09 "Динамо" - "Бунёдкор"

22/09 "Машъал" - "Бухоро"

22/09 "Металлург"-"Қўқон-1912"

22/09 "Нефтчи" - "Сўғдиёна"

22/09 "Қизилқум" - "Олмалиқ"

22/09 "Обод" - "Насаф"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ