pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Шартномалар узайтирилди
16.12.2014 16:55

Қишки йиғинларни бошланганлигига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамай, бир қатор клубларни келгуси йил режаларини тузиб чиқишаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шартномаси якунига етган футболчилар билан битимлар муддатини узайтирилаётганлигидан ҳам барчани хабари бор. Ўз навбатида жамоамизда ҳам шартнома муддатларини узайтириш борасидаги ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Раҳматилло Бердимуродов, Отабек Валижонов, Алишер Саматов, Роббим Хасанов, Илҳом Бойдедаевлар билан шартнома муддатлари узайтирилди. Демак, ушбу футболчилар кейинги мавсумда ҳам айнан “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилишади. Шу кунларда бошқа футболчилар билан ҳам шартнома муддатларини узайтирилиши кутилмоқда. Бундан ташқари якунига етган мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Азим Аҳмедов, Ботир Тўрабоев, Аъзам Алиевларнинг шартномалари 2015 йилда ҳам амалда бўлишини айтиб ўтиш жоиз. Ўз навбатида жамоани кучайтириш ва таркибдаги рақобатни ошириш учун янги футболчиларни жалб қилиш ҳам режалаштирилган. Очиғини айтганда сўнгги йилларда “Навбаҳор”да декабр ойида камдан-кам ҳоллардагина футболчилар билан шартнома имзоланаётганди. Хуллас, жамоадаги вазият ижобий томонга ўзгариб таркиб ўзагини сақлаш қолишга эътибор қаратилмоқда. Бу ҳол навбатдаги чемпионатда ўзининг ижобий натижасини бериши турган гап. 
Аввал жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовни Наманган вилоят ҳокими ва клуб раҳбарияти билан учрашиб бир қатор масалаларни муҳокама қилиши ҳақида маълумот бергандик. Режалаштирилган учрашув бўлиб ўтганлигини эътироф этиш жоиз. Ўзаро суҳбат чоғида ечимини топиши лозим бўлган масалалар кўриб чиқилди. Яқин вақт ичида барча масалаларни ижобий тарзда ҳал қилишга келишиб олинди. Бир сўз билан айтганда қандай вазият бўлишидан қатъий назар Бахтиёр Ашурматов келгуси мавсумда ҳам “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи лавозимида фаолият юритади. 
Сўнгги кунларда фарғоналик футболчилар – Мансур Саидов ва Бахтиёр Ёқубовларни “Нефтчи” клуби сафига қайтишлари мумкинлиги борасидаги гап-сўзларни кўпайганлигидан хабарингиз бор. Ушбу футболчиларга чинданам “Нефтчи”дан таклиф тушганлигини айтиб ўтиш жоиз. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда улар Фарғонага қайтишлари ҳам мумкин. Лекин, Саидов ва Ёқубовларни “Навбаҳор”да қолиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Бир сўз билан айтганда ушбу футболчилар билан боғлиқ масалага ҳозирча тўла ойдинлик киритилганича йўқ. Бундан бироз олдин жамоамиз аъзолари “Навбаҳор” марказий ўйингоҳида ўтказилган бугунги машғулотни якунлашди. Эртага жамоамиз икки маҳал шуғулланади. Эрталаб, жисмоний тайёргарликни мустаҳкамлашга қаратилган юкламали машқлар бажарилса, куннинг иккинчи ярмида эса асосан тўп билан ишлашга қаратилган машқларга эътибор қаратилади. 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ