pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Йиғин бошланди
15.12.2014 17:30

Режага кўра бугун жамоамиз навбатдаги мавсумга тайёргарликни бошлади. Куннинг иккинчи ярмида жамоамиз аъзолари Наманганга етиб келиб, дастлабки машғулотни ўтказишга улгуришди. Бугунги машғулот “Навбаҳор” марказий ўйингоҳида ўтказилди. Барчага маълумки, қишки йиғинлар давомида асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга қаратилади. Шу сабабли, жамоамиз аъзолари дастлабки кунги машғулот чоғида асосан жисмоний қувватни тиклашга қаратилган машқларни бажаришди. Машғулотларга бугун эрталаб, Наманганга етиб келган бош мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг ўзи бошчилик қилди. Футболчиларимиз эртага ҳам бир маҳал шуғулланишади. Кейинги кунги машғулотларни эса кунига икки маҳалдан ташкил қилиш режалаштирилган. 
Таркиб хусусида тўхталадиган бўлсак, якунига етган мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган футболчиларнинг деярли барчаси йиғинни ўтказиш учун Наманганга етиб келишди. 2014 йилги мавсумни Ғузорнинг “Шўртан” клубида ижара асосида ўтказган ҳимоячи Қаҳрамон Маҳаммаджанов ҳам таркибга қўшилди. Бундан ташқари жамоа ёшлари сафида ўзларини кўрсатишга улгурган бир гуруҳ ёшлар ҳам айни пайтда асосий таркиб машғулотларида қатнашишмоқда. Бошқа жамоалар сафига қўшилиши тахмин қилинган футболчиларимизни ҳам бугун Наманганга етиб келганликларини эътироф этиш жоиз. Эртага эса ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов ва ярим ҳимоячи Элёр Жаҳоновларни ҳам сафга қўшилишлари кутилмоқда. Қуйида дастлабки кунги машғулотда қатнашган футболчилар рўйхати билан танишиш имконига эга бўласиз: Хуршид Хўжаев, Дониёр Усмонов, Ислом Жўраев, Раҳматилло Бердимуродов, Ботир Тўрабоев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Омон-Биик Ҳалилов, Акбар Саттаев, Роббим Ҳасанов, Акбаршо Рашиданов, Сардор Теляков, Дониёр Инамов, Ҳожиакбар Юнусов, Дилшод Жабборов, Илҳом Бойдедаев, Отабек Валижонов, Ғайрат Жўраев, Алишер Махмудов, Абдумалик Абдуллаев, Аъзам Алиев, Муҳаммад Расулов, Азим Аҳмедов, Алишер Саматов, Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов.
Жамоада янгиликлар рўй бериши билан мухлисларимизни сайтимиз орқали хабардор қилиб борамиз.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ