pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Тайёргарлик бошланмоқда
13.12.2014 14:04

Жамоамиз навбатдаги мавсумга тайёргарликни 15 декабрдан бошлаши ҳақида аввал хабар бергандик. Айни пайтда клубда дастлабки ўқув-машғулот йиғинини муносиб тарзда ўтказиш учун ҳозирлик кўрилмоқда. 15 декабр куни жамоамиз аъзолари Наманганда тўпланиб машғулотларга киришадилар. 29 декабрга қадар давом этадиган машғулотлар асосан кунига икки маҳалдан ташкил этилади. Машғулотлар давомида асосий эътибор футболчиларни жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилади.
Айни пайтда миллий терма жамоамиз билан Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этилган йиғинда иштирок этаётган бош мураббий Бахтиёр Ашурматов 15 декабр куни Наманганга етиб келади. Ашурматов вилоят ҳокими ва клуб раҳбарияти билан учрашиб, ҳал қилиниши керак бўлган бир нечта долзарб масалаларни ҳал қилишни режалаштирган. Бош мураббий терма жамоа билан Дубайда бўлиб турган бўлсада, “Навбаҳор”нинг тайёргарлик режаси ва клуб билан боғлиқ масалаларни бир зумга бўлсада унутгани йўқ. Аксинча, ҳар куни клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабидаги ёрдамчилари билан алоқага чиқиб, ечилиши лозим бўлган масалалар борасида маслаҳатлашган ҳолда иш юритмоқда. Ашурматов билан бўлган қисқа муддатлик суҳбатимиз давомида қуйидагиларни маълум қилди: “Наманганга борганимдан кейин 15 декабр куни имкон бўлса вилоят ҳокими билан учрашмоқчиман. Клуб раҳбарлари билан ўтадиган учрашувда ҳал қилиниши керак бўлган бир нечта долзарб масалаларга ойдинлик киритамиз. Бўлиб ўтган учрашув натижаларига қараб жамоани кучайтиришни бошлаймиз. Ҳозирда олдимизда турган биринчи масала, якунланган мавсумда жамоада ўйнаган етакчиларини “Навбаҳор”да олиб қолиш ва улар билан шартнома муддатларини узайтиришдан иборат. Ҳар йили “Навбаҳор”дан ўн нафардан ошиқ ўйинчи кетаётганди. Ўз навбатида уларнинг ўрни янгилар билан тўлдирилаётганди. Жамоада юзага келган айнан шу ҳолатга чек қўядиган пайт келди”.
Хуллас, мураббийнинг режалари улкан. Ашурматов суҳбат давомида “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга кўрадиган тайёргарлик режасини ҳам маълум қилди. Унга кўра жамоамиз 2015 йилдаги дастлабки машғулотларни 4-17 январ кунлари оралиғида Наманганда ўтказади. Йиғин якунига етгач, жамоа аъзоларига уч кунлик таътил эълон қилинади. Шундан сўнг жамоамиз 21 январда Тошкентда тўпланади. Пойтахтдаги машғулотларни 9 мартга қадар ўтказиш режалаштирилган. Фақатгина йиғинлар уч босқичга бўлинган. Хусусан дастлабки босқич 4 февралда якунланади. Кейинги йиғинлар муддати эса қуйидагича кўриниш олган: 8-21 феврал ва 25 феврал - 8 март. 17 декабр куни янги чемпионатга ташланадиган қуръадан кейин машғулотларнинг сўнгги босқич саналарига кичик ўзгартиришлар киритилиши ҳам мумкин. Тошкентда ўтадиган машғулотлар давомида бир қатор клубларга қарши назорат учрашувларини ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ