pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ашурматов ва Садиов лауреатлар қаторида
10.11.2014 12:32

Хабарингиз бор, ҳар ой журналистлар Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши мураббийи ва ўйинчисини аниқлаб келишади. Унга кўра, октябрь ойи якуни бўйича ўтказилган сўровномада «Пахтакор» бош менежери Самвел Бабаян ва "шерлар" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров тенгсиз деб топилишди.
ПФЛ сайти маълум қилишича, Ўзбекистон чемпионатининг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада Олий Лига ва Биринчи Лига клубларида фаолият олиб бораётган жами 12 нафар мураббий ва 22 нафар футболчига овоз берилган.  ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.
«Пахтакор»ни бошқариб келаётган Самвел Бабаян қўл остида пойтахтликлар ўтган ойда тўртта учрашув ўтказиб, 12 очко жамғаришган. Журналистлар томонидан Бабаян 60 балл тўплаб, биринчи ўринни қўлга киритди. "Навбаҳор" октябрь ойида жами учта ўйин ўтказиб, шундан иккитасида рақиб устидан ғалабага эришди. Эътиборлиси, барча беллашувлар ўз майдонимизда бўлиб ўтди. 22-турда "лочинлар" "Пахтакор"га сўнгги дақиқада белгиланган пеналти туфайли енгилишди. Навбатдаги икки турда эса "Қизилқум" (2:0) ва "Машъал" (3:0) устидан ғалаба қозонилган. Бахтиёр Ашурматов 28 балл билан бешта ҳамкасблари орасида тўртинчи бўлди.
Бунгача март ва май ойларида ҳам энг яхши ўйинчи деб топилган Жамшид Искандеров эса октябрьда икки маротаба ўз номига гол ёздириб қўйган. Жамшид 64 очко жамғариб, биринчи бўлди. Кейинги поғонани октябрьда 1 гол муаллифига айланган Олег Зотеев эгаллади. Жамоамиз ярим ҳимоячиси Мансур Саидовга 3- ўрин насиб этди. Саидов "Қизилқум" ва "Машъал" билан кечган беллашувларда захирадан майдонга тушиб, рақиб дарвозасини ишғол этишни уддасидан чиққан. 
«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:
1. Жамшид Искандеров («Пахтакор») – 64 балл.
2. Олег Зотеев («Бунёдкор») – 32 балл.
3. Мансур Саидов («Навбаҳор») – 28 балл.
4. Баҳодир Пардаев («Пахтакор») – 19 балл.
5. Артур Геворкян («Насаф») – 17 балл.
«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:
1. Самвел Бабаян («Пахтакор») – 60 балл.
2. Сергей Лушан («Бунёдкор») – 44 балл.
3. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 35 балл.
4. Бахтиёр Ашурматов («Навбаҳор») – 28 балл.
5. Александр Хомяков («Машъал») – 18 балл.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ