pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Навбаҳор” – “Динамо”: Учрашувдан сўнг
08.11.2014 10:58

«Навбаҳор» - «Динамо» учрашуви якунига етгач, ҳар икки жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Журналистларнинг саволларига дастлаб «Динамо» жамоасининг маслаҳатчи мураббийи Тачмурод Агамуродов жавоб қайтарди: - Учрашув кескин ва муросасиз руҳда кечганлиги боис мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Албатта, маҳаллий ишқибозлар «Навбаҳор»ни ғалаба қозонишини хоҳлашганди. Ўз навбатида биз ҳам ижобий натижани кўзлаган ҳолда сафарга чиққандик. Шунга қарамай, ўйингоҳга келган томошабинлар зерикиб қолишмади ва келганларидан афусланишмади. Негаки, улар чиройли голлар ва хавфли вазиятларга гувоҳ бўлишди. Умумий ҳисобда қайд этилган натижа ҳаққоний бўлди дейиш мумкин. Фурсатдан фойдаланиб, футболчиларимизга ҳисобда ортда қолаётган пайтда тушкунликка тушмай гол уришларига ишонга ҳолда тўп сурганликлари учун раҳмат айтаман. Бир сўз билан айтганда йигитларнинг уринишлари зое кетмади.
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида «Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов жавоб қайтарди: - Бугун жамоамизга омад етишмади деган бўлардим. Футболчиларимизни ижобий натижани қайд этишлари учун ҳамма нарса муҳайё қилинганди. Майдон, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ва ҳоказо. Афсуски омадсизлик ва учрашув сўнггидаги эътиборсизликка йўл қўйилди. Сўнгги дақиқаларда йўл қўйилган хато якунда қимматга тушди. Шу сабабли, дуранг билан чекланишга мажбур бўлдик. Қайд этилган натижа учун мухлисларимиздан узр сўрайман. Учрашувдан олдин йигитларга ғалаба қозониш муҳим эканлигини айтиб ўтгандим. Негаки, сўнгги ўйинни ўтказилгач, янги мавсумни бошланишини анча вақт кутишга тўғри келади. Хуллас, интизорлик билан кутилади. Айнан шуни инобатга олганда, мухлисларимизни ҳам футболчиларни ҳам мавсумни яхши кайфиятда якунлашларини истагандим. Шундан келиб чиққан ҳолда баҳсга муносиб тарзда ҳозирлик кўргандик. Якунда дуранг билан чекланганимиз яхши бўлмади.

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон чемпионати, 12- тур


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ