pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Мавсумни еттинчи ўринда якунладик
07.11.2014 15:44

Биринчи бўлим футболчиларимиз устунлигида ўтди. Мельничук дарвлозаси олдида қатор хавфли вазиятлар содир этилди. Лекин, барча урунишлар бесамар якунланаверди. Таркибда Бахтиёр Ёқубов фаоллиги билан ажралиб турди десак муболаға бўлмайди. Ярим ҳимоячимизда 5 метрдан гол уришга жуда қулай имконият ҳам бўлганди. Бироқ, баъзи вазиятларда самарқандликлар дарвозабони хавфни бартараф этган бўлса, кўп холатларда “Навбаҳор” вакилларининг зарбаларига аниқлик етишмади. “Динамо” томонидан яратилган вазиятлар орасида Зайниддин Тожиевнинг жарима майдонимиз ичида йўллаган зарбасини эътироф этиш жоиз. Ҳужумчи Акбаровни ортда қолдириб, чап қанотдан “Навбаҳор” жарима майдонига кирди. Лекин, Тожиевнинг якуний зарбасини Денчев қайтаришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлим бошида Бахтиёр Ашурматов Валижонов ўрнига Саидовни алмаштиришга қарор қилди. Бу 51- дақиқага келиб ўз самарасини берди. Мансурга нисбатан Ўрунов ўз жарима майдони ичида қўполлик ишлатди. Цейтлин иккиланмай пенальти белгилади. Шаҳбоз Эркинов эса 11 метрли жарима зарбасини бехато бажариб, беллашувда ҳисобни очди. Бироздан сўнг меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Белгиланган жарима тўпини Комил Шарофиддинов амалга оширди. Футболчининг тепган тўпи ҳеч кимга тегмасдан дарвоза тўридан жой олди. Шундан сўнг мавсумни ғалаба билан якунлаш иштиёқида майдонга тушган “лочинлар” ҳужумкорликни оширишди. Бу ҳаракатлар 75- дақиқада ўз фойдасини келтирди. Чап қанотдан Бердимуродов бошлаган ҳужум Саидовнинг голи билан якун топди. Қўшиб берилган дақиқаларда самарқандликлар ҳисобни тенглаштиришга эришишди. Шиҳовнинг оширган тўпни Маматказин боши билан Денчев дарвозасига киритди. Учрашув шу тариқа жамоамизнинг дуранг билдан ниҳоясига етди. “Навбаҳор” мавсумни еттинчи поғонада якунлади.

“Навбаҳор” – “Динамо” 2:2 (0:0).

Хакамлар: В. Цейтлин, М. Саидқосимов, Р. Серазетдинов, Р. Толибжонов.

Назоратчи: С. Нажафалиев.

ПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

«Навбаҳор»: 1. Петар Денчев, 2. Алишер Саматов, 5. Раҳматулло Бердимуродов, 6. Бахтиёр Ёқубов, 8. Азим Аҳмедов (27. Роббим Ҳасанов, 63), 11. Отабек Валижонов (7. Мансур Саидов, 46), 22. Шаҳбоз Эркинов (88. Руслан Качур, 63), 29. Дилшод Жабборов, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 50. Юрий Рижко, 89. Бобир Акбаров.

«Динамо»: 27. Андрей Мельничук, 5. Ильдар Маматказин, 7. Санъат Шихов, 8. Ғулом Урунов (6. Акмал Бозаров, 80), 10. Зайниддин Тожиев (33. Бунёд Исроилов, 90+4), 16. Акмал Холмурадов, 17. Абдулло Набиев, 21. Азамат Бобожонов (70. Фаррух Шотурсунов, 79), 26. Комил Шарофутдинов, 55. Аваз Агалиев, 95. Фирдавс Абдусалимов.

Голлар: Ш. Эркинов (51, пен), М. Саидов (75) - К. Шарофиддинов (59), И. Маматказин (90+1).

Огоҳлантиришлар: А. Мельничук (90+4).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

15

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Бунёдкор

15

5

21

8. Машъал

15

5

20

9. Металлург

15

6

20

10. Қизилқум

15

5

20

11. Динамо

15

4

19

12. Навбахор

15

4

19

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ