pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Олмалиқдан қуруқ қайтдик
02.11.2014 17:37

Бугун жамоамиз Ўзбекистон чемпионати 25- тури доирасида сафарда "Олмалиқ" билан ўзаро куч синашди. Муросасиз кечган беллашувда майдон эгалари қўли баланд келди.

Игорь Шквирин шогирдларининг тезкор голи ўйинга таъсирини ўтказди. 5- дақиқада Азамат Исроилов Петар Денчев қўриқлаган дарвозани аниқ нишонга олиб, ўйинда ҳисобни очди. Шунга қарамай, "лочинлар" ҳужумкорликни пасайтирмасдан уйга очко билан қайтиш илинжида Акмал Ортиқов қўриқлаган дарвоза олдида кўплаб вазиятлар содир этишди. Бу урунишлар 30- дақиқага келиб ўз самарасини берди. Ушбу мавсумда "Навбаҳор" тўпурарига айланган Шаҳбоз Эркинов ҳисобдаги мувозанатни тенглади. Биринчи бўлимда 1:1 ҳисоби ўзгармади.

Иккинчи таймда ҳам мезбонлар тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Санжар Шоаҳмедов 50- дақиқада яна "Олмалиқ"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Вазиятни ўнглаш ва ўйинни кучайтириш мақсадида амалга оширилган ўзгаришлар ўз самарасини бериши ҳам мумкин эди. Бироқ, омад шу куни "Олмалиқ" томонида бўлди. Учрашув якунланишига 10 дақиқа қолганида Шоаҳмедов дубльни расмийлаштириб, учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди. Шу тариқа, 6- ўринда чемпионатни қайси жамоа якунлашини аниқлаш сўнгги турга қолди.

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Навбаҳор» (Наманган) 3:1

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), В. Лушин (Гулистон), В. Нажафалиев (Тошкент).
Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).
"Олмалиқ": 25. Акмал Ортиқов, 5. Азамат Исроилов, 7. Достон Абдураҳмонов, 10. Санжар Шоаҳмедов, 11. Зоҳир Пиримов, 15. Обид Жўрабоев, 18. Делявер Абибуллаев (9. Зафар Полвонов, 63), 20. Дарко Станоевич, 23. Сарвар Жўраев, Евгений Гоголь, 93. Исломбек Исоқжонов (6. Шакер Зуаги, 71).
"Навбаҳор": 1. Петар Денчев, 2. Алишер Саматов, 5. Раҳматулло Бердимуродов, 6. Бахтиёр Ёқубов (10. Алишер Маҳмудов, 68), 8. Азим Аҳмедов, 9. Илҳом Бойдедаев, 22. Шаҳбоз Эркинов (88. Руслан Качур, 62), 27. Роббим Ҳасанов (9. Мансур Саидов, 54), 29. Дилшод Жабборов, 50. Юрий Рижко, 89. Бобир Акбаров. 
Голлар: Азамат Исроилов (5), Санжар Шоаҳмедов (51, 84) -  Шаҳбоз Эркинов 30. 
Огоҳлантиришлар: А. Саматов (57), Б. Ёқубов (61).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ