pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" - "Машъал" учрашувидан сўнг
25.10.2014 23:48

"Навбаҳор" - "Машъал" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб муборакликлар бош мураббийи Александр Хомяков журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- Биринчи бўлимда яхши ўйнагандик. Кўплаб вазиятларда дарвозабонимиз жамоани голдан сақлаб қолди. Аммо, афсуски биринчи голдан сўнг жамоа бўшашиб кетди. Иккинчи голдан сўнг вазиятни ўнглаш қийинлиги ойдек равшан эди. "Навбаҳор"нинг хақли ғалаба билан табриклайман. Афсуски, Наманганда улардан очко олишни уддалай олмадик. Умуман олганда, бу йилги мавсумда "Навбаҳор" уй учрашувларини муваффақиятли ўтказиб келмоқда. Бу ерда фақатгина "Локомотив" ва "Пахтакор" қийинчилик билан ғалаба қозонишган. "Шерлар" қўшиб берилган дақиқалардагина 3 очкога эга бўлишди. "Бунёдкор" ҳам дуранг билан ортига қайтган. Биз ҳам уйимизга ижобий натижа билан йўл олишдан умид қилгандик. 
- Ўйинимиз бошидан қовушмади. Майдон марказида тўпни назорат қилмоқчи эдик. Рақибимиз ҳам ҳимоямизда хатога йўл қўйишимизни кутди. Агарда биринчи таймда ҳужумчимиз Зоҳир Қўзибоевнинг имконияти гол билан якун топганида, учрашув тақдири умуман бошқача кўриниш хосил қилган бўлар эди. "Машъал" ҳисобни биринчи бўлиб очганида, вазият ўзгача кўринишда бўларди. Голга тортадиган холатларни кўп ярата олмадик.
- Дарвозабонларни нечта тўп қайтаргани эмас, ўтказиб юборган голларига қараб бахолашади. Афсуски, бугун Ботир Носировнинг тўпга чиқишда муваффақиятсиз ўйнаши биринчи голга олиб келди. Ҳимоячилар ҳам баъзи вазиятларда иккинчи қаватдаги курашларда рақибга енгилишди.

Матбуот анжумани иккинчи қисмида "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.
- Биринчи бўлимда имкониятлардан фойдалан олмадик, лекин захирадан майдонга тушган футболчилар иккинчи бўлимда ўйинни кучайтиришди. Керакли бўлган натижага эришдик. Рақиб ўйинчисининг қизил карточка олиши ҳам бизнинг фойдамизга ишлади. "Машъал" ҳам жанговор яхши жамоа. Муборакликлар бешинчи ўрин учун курашишмоқда. Йигитлар майдонда кўпчилик бўлиб қолишганидан сўнг бемалолроқ ҳаракат қила бошлашди. Бугун бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга рахмат. 
- Терма жамоага кетишдан аввал ҳам "Андижон" билан ўйин олдидан шогирдларимга ҳар бир ўйинда майдонга ғалаба учун чиқиш кераклигини айтиб кетганман. Чунки "Андижон" ва "Нефтчи" билан кечадиган беллашувлар "дерби" мақомида бўлади. Чемпионат якунланишига яна иккита тур қолди. Мураббий сифа тида мавсумдан қониқиш хосил қилмадим. "Водий дербиси"да кўпроқ очко тўплашимиз зарур эди. Афсуски бизларга омад кулиб боқмади. Олтинчи ўрин учун кураш фақат "Олмалиқ" ва бизнинг ўртамизда кечмайди. "Қизилқум" ҳамда "Динамо"да ҳам 6- ўринга кўтарилиш имкони мавжуд. Бугунги мағлубиятидан сўнг "Металлург"нинг имкониятлари камайиб кетди. Мавсум бошидан бери айтиб келамиз, мақсадимиз - 5-6 ўринларни қўлга киритиш. Лекин, "Андижон" ва "Нефтчи"га ютқазганимиз ва аутсайдерлар билан бўлиб ўтган ўйинлар бизга қимматга тушди, 5- ўринга курашишимиз қийин бўлди. Сўнгги иккита ўйин яхши бўлиши кутилмоқда. Фикримча, бу йилги мавсумда "Олмалиқ" ҳам ижобий натижаларга эришмоқда. Уларда ҳам яхши мураббий ишайди. Бир томондан "Навбаҳор" ва "Олмалиқ" сингари жамоалар 6- ўрин учун курашиши нотўғри. Бизнинг молиявий ахволимиз ўозирча "Олмалиқ", "Металлург" даражасида эмас. Янаги мавсумда ҳомийларимиз қўллаб-қувватлаб туришса, ўз олдимизга бошқа мақсад қўйиб, селекция ишларини олиб бориб, юқорироқ ўринлар учун курашишимиз керак. Сабаби, 6- ўринга интилиш нотўғри. Мухлислар ҳам "лочинлар"ни юқори поғоналарда кўришни исташади. Аммо, бунинг учун вақт талаб этилади. Молиявий холат ҳам яхши бўлиши лозим. Шунда биз барча истаган натижа учун ҳаракат қилсак бўлади.
- Ўйинга қараб таркиб танлаймиз. Мисол учун бугун захира ўриндиғимиздан Мансур Саидов, Илҳом Бойдедаев, Тоҳир Шамсиддинов, Алишер Маҳмудов, Шаҳбоз Эркинов каби асосий таркиб ўйинчилари жой эгаллашди Бу ҳам бизнинг ютуғимиз саналади. Ўтган йилги мавсум охирида "Навбаҳор"нинг таркибини кўриб чиққанман. Сўнгги турларга келиб, жамоада ўйнатгани ўйинчи қолмаганди. Худога шукур, бизда шунақанги танлаш имконияти бор. Керакли пайтда ўйинни кучайтириш учун Саидов ёки Эркиновни майдонга туширамиз. Бу ўйинчиларга эътирозим йўқ. Лекин, майдонга 18 эмас 11 футболчини тушираман.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ