pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Машъал" тор-мор этилди
25.10.2014 17:37

Бугун Олий лига 24- тур учрашувлари доирасидан ўрин олган "Машъал"га қарши ўйинда "Навбаҳор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувнинг биринчи бўлими тўлиқ “Навбаҳор” устунлигида ўтди. Жамоамиз томонидан яратилган кўплаб вазиятларни “Машъал” дарвозабони Ботир Носиров қайтаришга эришди. Жумладан, муборакликлар дарвозабони 7- дақиқада Бердимуродов, 10- дақиқада Ҳасанов, 21- дақиқада Жабборовларнинг йўллаган зарбасини қайтарган бўлса, вазиятларнинг бирида Качурнинг боши билан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 26- дақиқада ҳам “лочинлар” учрашувда ҳисобни очишга яқин келишди. Бурчакдан узатилган тўпни Рижко боши билан аниқ йўллади, Носиров яна жонбозлик кўрсатиб, муқаррар голдан жамоасини асради. Бироқ, дарвозабондан қайтган тўпни Валижонов 3 метрдан бўш қолган дарвозага киритишни уддасидан чиқмади. Биринчи бўлим сўнггида Дилшод Жабборовда яна қулай имконият юзага келди. “Навбаҳор” сардори боши билан йўллаган зарбасидан сўнг дарвоза чизиғи олдидан Сирож Ҳамроев тўпни қайтарди. Умуман олганда хаводаги курашда “Навбаҳор” футболчилари биринчи бўлимда устунлик қилишди. Лекин, Ботир Носиров дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
Иккинчи бўлимда таркибда амалга оширилган ўзгаришлар ўз самарасини келтирди. Захирадан ўйинга тушган Мансур Саидов Носировнинг қўлидан чиққан тўпни бўш қолган дарвозага осонлик билан жойлаб, учрашувда ҳисобни очди. 65- дақиқада меҳмонлар жарима майдони ичида Дилшод Жабборов Бахтиёр Ёқубовни тўп билан таъминлади. Ярим ҳимоячимиз эса боши билан тўпни дарвозага аниқ жойлади. 70. Муборакликлар ижросидаги жарима зарбасидан сўнг Петар Денчев муқаррар голдан "Навбаҳор"ни қутқариб қолди. 75- дақиқада “Машъал” камчиликда қолди. Катта тезликда олдинга ўтаётган Бахтиёр Ёқубовни қўполлик билан тўхтатгани учун бош хакам томонидан иккинчи бор сариқ карточка олган Ғиёс Комилов жамоасини қийин холатда қолдирди. 81- дақиқада футболчиларимиз томонидан амалга оширилган ажойиб комбинация гол билан якунланди. Эркинов рақиб дарвозасига учинчи тўпни киритди. Шундан сўнг жамоамизда яна кўплаб голга тортадиган вазиятлар вужудга келди, лекин уларнинг бари самарасиз якун топди. Шу тариқа учрашув “Навбаҳор”нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

“Навбаҳор” – “Машъал” 2:0. 3547 томошабин.
Ҳакамлар: М. Муҳамедов,
Назоратчи: Д. Роман.
“Навбаҳор”: 1. Петар Денчев, 2. Алишер Саматов, 5. Раҳматулло Бердимуродов, 6. Бахтиёр Ёқубов, 8. Азим Аҳмедов (7. Мансур Саидов, 46), 11. Отабек Валижонов (10. Алишер Маҳмудов, 68), 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов, 50. Юрий Рижко, 88. Руслан Качур (22. Шаҳбоз Эркинов, 58), 89. Бобир Акбаров.
“Машъал”: 30. Ботир Носиров, 5. Ғиёс Комилов, 6. Баҳодир Қаҳрамонов (18. Аббос Шодмонов, 80), 7. Жаҳонгир Абдумўминов (33. Андрей Деркач, 76), 8. Аббос Омонов, 14. Зафар Тўраев, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 20. Шерзод Файзиев, 22. Сирож Ҳамроев, 26. Зоҳир Қўзибоев (41. Шоҳруҳ Достонов, 85), 80. Мўйдин Мамазулунов. 
Голлар: М. Саидов (53), Б. Ёқубов (65), Ш. Эркинов (
Огоҳлантиришлар: Ғ. Комилов (24), З. Тўраев (39), Б. Қаҳрамонов (40)
Четлатиш: Ғ. Комилов (75 иккинчи огоҳлантириш).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ