pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшлар лигаси: Пешқадам билан кучлар тенг келди
24.10.2014 16:58

Бугун "Навбаҳор" ёшлари Муборакнинг "Машъал" клуби тенгқурларини ўз майдонларида қабул қилишди. Қизиқарли кечган учрашув дуранг билан якун топди. 
Ўйиндаги ҳисобни вакилларимиз очишди. Абдумалик Абдуллаевнинг тўп оширишидан сўнг Аъзам Алиев боши билан Ильясов қўриқлаган дарвозани аниқ нишонга олди. 15- дақиқада Абдумаликнинг ўзи ҳам гол муаллифига айланиши мумкин эди. Ҳужумчимиз дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб зарба берди, лекин тўп дарвоза тўсинига тегди. Тез орада меҳмонлар ҳисобдаги мувозанатни тиклашни уддасидан чиқишди. Жамшид Ҳасанов ўз номига гол ёздириб қўйди. Биринчи бўлимда 1:1 ҳисоби сақланиб қолди.

Иккинчи бўлимда яна ёш "лочинлар" ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Алиев дубльни расмийлаштирди. Ҳакамга эътироз билдиргани учун иккинчи бор сариқ карточка олган Баходир Муртазоев майдонни тарк этиб, жамоасини камчиликда қолдирди. Учрашув якунланишига 10 дақиқа қолганида "Машъал" вакиллари кетма-кет икки бор Дониёр Усмонов қўриқлаган дарвозани ишғол этишди. Шохрух Достонов 80- дақиқада гол урган бўлса, 83- дақиқада Ҳожиакбар Юнусовга теккан тўп дарвозамиздан жой олди. Қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар дарвозаси сари белгиланган пенальтини Дониёр Инамов аниқ амалга ошириб, учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди. Шу тариқа, Ёшлар лигасидаги пешқадам саналган "Машъал" жамоаси билан ёшларимиз дуранг қайд этишди. Айтиш жоизки, агарда Абдуллаевнинг биринчи бўлимда тепган тўпи дарвозадан жой олиб, кутилмаган вазиятда автогол бўлмаганида, вакилларимиз ғалабани нишонаган бўлишарди.

"Навбаҳор": 12. Ислом Жўраев (24. Дониёр Усмонов, 56), 3. Азиз Турғунбоев (10. Дониёр Инамов, 58), 4. Омон-Биик Ҳалилов (2. Ахад Турғунпўлатов, 78), 6. Санжар Тошпўлатов, 7. Сардор Теляков (84. Соҳиб Богтирҳанов, 84), 8. Билол Шарофиддинов ( 9. Владасилав Павловский, 70), 15. Ботир Тўрабоев, 20. Ғайрат Жўраев (16 Дилмурод Маликов, 55), 21. Аъзам Алиев, 23. Абдумалик Абдуллаев (5. Акбар Саттаев, 46), 25. Ҳожиакбар Юнусов.

"Машъал": 35. Жавоҳир Ильясов, 15. Искандар Шойқулов, 27. Аббос Шодмонов (43. Уйғун Бобоназаров, 68), 28. Сирожиддин Раҳматуллаев, 29. Баходир Муртазоев, 32. Сирожиддин Аллаев, 36. Ихтиёр Тошпўлатов (31. Шоҳжахон Аббосов, 77), 27. Маъруф Тошев (4. Юнус Очилдиев, 71), 40. Жамшид Ҳасанов (47. Марадона Сахаров, 46), 48. Шохрух Достонов, 49. Шаҳзод Шайманов.
Голлар: А. Алиев (11, 48), Д. Иномов (90+2, пен) - Ж. Ҳасанов (16), Ш. Достонов (80), Ҳ. Юнусов (83 автогол)
Четлатиш: Б. Муртазоев (49 иккинчи огоҳлантириш)

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ