pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Қизилқум" мағлуб этилди
18.10.2014 06:48

Учрашув жамоамизнинг кескин ҳужумлари билан бошланди. Дастлабки 45 дақиқа ичида “Қизилқум” футболчилари бир маротаба Денчев дарвозаси олдида хавфли вазият содир этишди. 7- дақиқада Алишер Ҳолиқов бурчак тўпидан сўнг боши билан гол уришга яқин келди. Қолган вақтларда тўла устунлик майдон эгалари томонида бўлди. Бердимуродовнинг 21- дақиқада ижро этган жарима зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. 32- дақиқада Илҳом Бойдедаев рақиб жарима майдони ичида Ёқубовга тўп оширди, аммо Бахтиёрнинг боши билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди. 39- дақиқада Азим Аҳмедовнинг кучли зарбасини Артём Макосин қийинчилик билан бартараф этди. Қўшиб берилган дақиқаларда Акбаровда ҳам ҳисобни очишга қулай имкон бўлганди. Аммо, биринчи бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди.
Иккинчи бўлим бошида ҳар икки жамоа бош мураббийлари таркибда ўзгаришлар амалга оширишди. Бу "Навбаҳор"га ўз самарасини берди. Шаҳбоз Эркинов ўрнига тушган Мансур Саидов 58- дақиқада учрашувда ҳисобни очди. Голдан руҳланган майдон эгалари ҳужумкорликни оширишди. 74- дақиқада Азим Аҳмедов икки рақиб ўйинчисини алдаб ўтиб кучли зарба йўллади, Макосин тўпни қайтарди. 76- дақиқада Мансур Саидовга нисбатан меҳмонлар қўполлик ишлатишди. Белгиланган жарима зарбасини Дилшод Жабборов кучли зарб билан Артём Макосин қўриқлаган дарвозага аниқ жойлади. Орадан бироз ўтиб “Навбаҳор” сардори ўз номига иккинчи тўпни ҳам расмийлаштириши мумкин эди, лекин дарвоза тўсини бунга йўл қўймади. Шу тариқа учрашув жамоамизнинг ғалабаси билан якунлади.

“Навбаҳор” – “Қизилқум” 2:0 (0:0). 3684 томошабин.
Хакамлар:
М. Исмоилов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), Х. Мирзаахмедов (Тошкент вил.), А. Раҳимов (Андижон).
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).
“Навбаҳор”: 1. Петар Денчев, 2. Алишер Саматов, 5. Раҳматулло Бердимуродов, 6. Бахтиёр Ёқубов, 8. Азим Аҳмедов, 9. Илҳом Бойдедаев (33. Тоҳир Шамсиддинов, 56), 22. Шаҳбоз Эркинов (7. Мансур Саидов, 46), 29. Дилшод Жабборов, 50. Юрий Рижко, 88. Руслан Качур (23. Абдумалик Абдуллаев, 84), 89. Бобир Акбаров.

“Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 7. Жамшид Шоҳназаров, 8. Акмал Рустамов (17. Сарвар Холматов, 74), 11. Алишер Ҳолиқов (9. Навруз Алимов, 46), 14. Файзулло Қамбаров, 16. Самандар Шодмонов, 19. Руслан Вагапов, 21. Миржалол Қурбонов, 23. Шерали Жўраев, 24. Асқар Муҳиддинов (50. Георги Квесиешвили, 46), 29. Фарруҳ Ҳайдаров. 
Голлар: М. Саидов (59), Д. Жабборов (77).
Огоҳлантириш: Р. Качур (37).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 19- тур

26.08.2017


Ўтган ўйинлар

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

18

13

42

2. Бухоро

18

9

30

3. Қўқон-1912

18

8

30

4. Насаф

18

9

29

5. Пахтакор

18

8

29

6. Бунёдкор

18

7

28

7. Олмалиқ

18

7

28

8. Машъал

18

7

27

9. Навбахор

18

6

26

10. Қизилқум

18

6

24

11. Металлург

18

7

23

12. Динамо

18

5

20

13. Шўртан

18

6

19

14. Сўғдиёна

18

5

18

15. Нефтчи

18

2

13

16. Обод

18

2

9


 

Олий лига-2017

25/08 "Пахтакор" - "Машъал"

26/08 "Шўртан" - "Металлург"

26/08 "Олмалиқ" - "Локомотив"

26/08 "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

26/08 "Бухоро" - "Қизилқум"

26/08 "Навбаҳор" - "Динамо"

26/08 "Сўғдиёна" - "Насаф"

26/08 "Бунёдкор" - "Обод"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ