pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Навбаҳор” - "Қизилқум" превью
16.10.2014 20:53

«Навбаҳор» ва "Қизилқум" жамоалари Ўзбекистон чемпионатлари тарихида шу кунга қадар 29 учрашувда ўзаро куч синашишган. Ушбу тўқнашувларнинг ўнтасида футболчиларимиз ғалаба қозонишган. 11 та ўйинда эса дуранг кузатилган. Зарафшонликлар ҳисобидаги ғалабалар сони саккизтани ташкил этмоқда. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич эса 37-30, «Навбаҳор» фойдасига. Жамоаларнинг илк ўйини эса 2000 йили ўтказилган. Наманганда ўтган дастлабки баҳсда зарафшонликлар ғалабани қўлга киритишганди. Иккинчи давра ўйинида эса «Навбаҳор» сафарда уч очкони қўлга киритганди. Аксарият учрашувларда «Қизилқум» жамоамизга ноқулай рақиб эканлигини намойиш этган. Хусусан жамоамиз, 2008-2010 йиллар оралиғида зарафшонликларни мағлубиятга учрата олмаган. Ўз майдонида уч бор дуранг қайд этган жамоамиз сафарда икки бор имкониятни бой берганди. 2011 йилги мавсум биринчи ярмида Зарафшонда голсиз дуранг қайд этган «лочинлар» иккинчи даврада 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритганди. "Навбаҳор" ўз майдонида ўтказилгнан 14 учрашувнинг олтитасида навоийликларни мағлуб этган. 6 ўйинда ғолиб номи аниқланмаган бўлса, "Қизилқум" Намангандан 2 маротаба 3 очко билан ортига қайтган. 

Тақвимига кўра жамоалар бу йилги мавсум биринчи даврасидан ўрин олган учрашувни аслида 1 июнь куни “Навбаҳор” майдонида ўйин ўтказишлари лозим эди. Аммо, 29-31 май кунлари Наманган шаҳрида “Баркамол Авлод-2014” Республика мусобақасининг финал босқич ўйинлари бўлиб ўтгани сабабли томонлар ўзаро келишган ҳолда учрашув жойини ўзгартиришди. 10- тур доирасида Навоий шаҳрида ўтган баҳсда футболчиларимиз Зарафшондан 3:1 ҳисобида мағлубиятга учраб қайтишган. Ўшанда Юрий Лукин шогирдларининг учта голига Абдумалик Абдуллаевнинг ягона голи эвазишга жавоб қайтарилган.
Ўзаро ўйинларда қайд этилган натижалар:
2000 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:2
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 0:2
2001 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:0
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 3:1
2002 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 4:0
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 1:1
2003 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 2:2
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 0:2
2004 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 5:2
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 2:2
2005 йил
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 1:0
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 2:1
2006 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:1
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 3:0
2007 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:2
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 0:1
2008 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:1
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 1:1
2009 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:1
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 1:0
2010 йил
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 1:0
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:1
2011 йил
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 0:0
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 3:0
2012 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 0:0
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 1:1
2013 йил
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 0:1
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:0
2014 йил
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 3:1

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ