pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Денчев интервью бермаган
08.10.2014 22:05

Бугун жамоамизнинг болгариялик посбони Петар Денчевнинг Ўзбекистон чемпионати савияси ва олий лигадаги легионерлар ҳақидаги фикрлари “lochinlar.asia” сайтида мухлислар эътиборига ҳавола этилганди. Денчевнинг фикрлари “gazeta.bg” нашридан олинганлиги эътироф этилганди. Мақолага кўра олий лигамиз Болгария “А” лигасини кучлироқ эканлиги ҳамда чемпионатимиздаги легионерларни ҳам кучли футболчилар эмаслиги, ўйингоҳларнинг аҳволи ва мухлисларнинг ташрифи ҳақида ҳам илиқ фикр билдира олмаслиги келтирилганди. Айнан ушбу хабар сайтларга жойлаштирилгач, айримлар Денчев ҳақида салбий хулосаларга ҳам келишга улгуришганди. 
Ўз навбатида интернетда ўзи ҳақида чиққан маълумот Денчевни ҳам бефарқ қолдирмаган. Бундан хабар топган Петар сайтда билдирилган фикрларни умуман нотўғри эканлигини “Навбаҳор” футбол клуби матбуот хизматига маълум қилди. Ҳаттоки, интернет орқали “gazeta.bg” сайтини топиб, унда бундай маълумот берилганми ёки йўқми деган маънода сайт саҳифаларини кузатиб чиққанлигини маълум қилди. Энг қизиғи ушбу сайтда ўзи ҳақида ҳеч қандай маълумот топа олмаганлигини таъкидлаб ўтди. Асоссиз гап сўзларни сайтлар орқали тарқалишини нотўғри эканлигини айтиб, Ўзбекистон чемпионатидан илиқ таассуротлар қолганлигини эътироф этди.
Қуйида Денчевнинг ушбу мақола юзасидан билдирган фикрлари билан танишиш имконига эга бўласиз: “Биринчи навбатда бугун сайтларда мен ҳақимда чиққан кичик интервьюни сохта эканлигини айтиб ўтмоқчиман. Яъни ҳеч кимга бундай мазмундаги интервьюни бермаганман. Аксинча айни пайтда фаолият олиб бораётган клубим - “Навбаҳор” ва жамоа мухлисларини ҳурмат қиламан. Фидоий ишқибозларга ва бой тарихга эга клуб ҳар қандай ҳурмат ва эҳтиромга лойиқ. Қолаверса, Ўзбекистон чемпионати яъни олий лиганинг савиясини анча юқори деб биламан. Ўзбекистонда футбол билан шуғулланиш ва ўйнаш учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Бу ерда ўзимни худди уйдагидек ҳис қилмоқдаман. Ўз вақтида олий лигада мураббий сифатида машҳур бразилиялик мутахассис Сколарини ишлагани ва жаҳон футболи юлдузларидан бири деб эътироф этиладиган Ривалдоларни тўп сурганлиги Ўзбекистонга қандай савиядаги легионерларни келишидан дарак беради. Сайтда мени номимдан берилган интервьюни ҳеч қандай асосга эга эмаслигини яна бир бор таъкидлайман. Кимдир мени зарарим учун ана шундай йўл тутган кўринади. Уларни қандай ғараз ниятлари борлигини тушуна олганим йўқ. Шундай экан билдирилган фикрлар менинг қарашларимга умуман тўғри келмайди. Бундай ҳолатни рўй берганлигидан афсусдаман”.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

7

6

18

2. Қўқон-1912

8

5

17

3. Машъал

8

4

14

4. Динамо

8

4

14

5. Навбахор

8

4

14

6. Бухоро

8

4

13

7. Насаф

7

3

11

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Қизилқум

8

2

9

11. Шўртан

8

3

9

12. Олмалиқ

8

2

9

13. Сўғдиёна

8

2

8

14. Нефтчи

8

1

6

15. Обод

8

1

6

16. Металлург

7

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ