pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг
02.10.2014 23:59

"Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида журналистлар саволларига дастлаб "Пахтакор" менежери Самвел Бабаян жавоб берди:
- Жамоалар чинакам характер кўрсатадиган бундай учрашувлар қанча кўп ўтказилса, бизнинг чемпионатимиз янада кучаяди. Яна бир бор "Пахтакор" рақиблари бизларга қарши қандайдир бошқача тайёргарлик кўришларига ишонч хосил қилдим. Ҳусусан, бугунги ўйин ҳам гапимни исботлаб берди. Биз албатта "Навбаҳор"ни ўргангандик, наманганликларни "Андижон" ва "Бунёдкор"га қарши ўтказган ўйинларини ўрганиб чиққанмиз. Лекин, "Навбаҳор" ушбу жамоаларга кўрсатган ўйини билан футболчиларнинг бугунги ҳаракатлари тамомила ўзгарган. Мухлислар ҳам жамоани тинмай олдинга бошлаб туришди. Бахтимизга йигитлар бугун ғалаба қозонишди. Бизга керакли бўлган натижани қўлга киритдик. Футболчиларим хақли равишда уч очкога эга бўлишди деб ўйлайман. Биз чемпионат етакчиларимиз. 
- Ғалаба осонликча қўлга киритилмади. Беллашув оғир ўтишига кўплаб вазиятлардан фойдалана олмаганимиз ҳам сабаб бўлди. Аниқроқ қилиб айтганда, гол уришимиз керак бўлган вазиятларни самарасиз якунладик. Агарда биринчи бўлимдаги имкониятлримиздан тўлақонлик тарзда фойдаланганимизда, назаримда ўйин бошқача кўриниш хосил қилган бўлар эди. Бахтимизга яна ўша футболчи қўпол хатога йўл қўйиб, бизга меҳмондан ғалаба билан қайтишимизга замин яратди.
- Сергеев 5-6 та қулай имкониятга эга бўляптими, демак бу унинг яхши жисмоний холатда эканлигидан далолат беради. Бордию, Игорь вазият ярата олмаганида, ҳужумчимизга эътироз билдиришга асос бўлар эди. Бугун бир жамоа бўлиб ҳаракат қилганимиз ғалабамизни таъминлади. Футболчиларимиз яқинда Кореядан учиб келгани, таркибнинг қолган ярми бу ерда қолиб тайёргарлик кўрганига қарамасдан ўз мақсадимизга эришдик. Барчанинг бор эътибори "Пахтакор"нинг аввалги мавҳеини тиклашга қаратилган. Терма жамоа вакилларининг бари сўнгги дақиқаларгача яхши ўйин намойиш қилишди. Шогирдларим клубга бўлган меҳри ва ватанпарварлигини майдонда кўрсатишди. "Пахтакор" билан ҳар бир жамоа охиригача курашади. Биз учун ҳар бир баҳс  - бу синов.  
- "Пахтакор" эмблемаси билан майдонга тушадиган ҳар бир ўйинчи "халқ жамоаси" шарафини ҳимоя қилаётганини ҳис қилади. Илгарилари ҳам ахир ота-боболарингиз "Пахтакор"га ишқибозлик қилишган. Биз академия тарбияланувчисидан бошлаб ҳар бир жамоа аъзосига биринчи навбатда клубга бўлган садоқат туйғусини сингдирамиз. "Пахтакор" доимо хаққоний ўйин кўрсатиб келган. Буни сизларга кафолатлайман. 
"Навбаҳор" бугун тақсинга лойиқ. Уларни ҳам тушунса бўлади. Бу каби беллашувлардан сўнг рақибга ҳам осон тутмайман. Жамоада рўй бераётган ходисалардан бизнинг ҳам хабаримиз бор. Қолаверса икки хафта жамоа бош мураббийсиз қолди. Бу ҳам муҳим ахамиятга эга. Шунга қарамай, мухлислар "Навбаҳор"дан фахрланишса арзийди. Зеро, наманганликлар бугун бир жамоа бўлиб, сўнгги дақиқаларгача курашишди. Ишонинг, рақибимизни диққат билан ўрганиб чиққандик.
- Футбодаги фаолиятимни бошлаётганимда 5 йил Наманганда меҳнат қилганман. Ростини айтсам, бу ерга келиб, "Навбаҳор"га қарши ўтказилган ўйинлар ўзгача руҳда ўтишини хис қиламан. Чунки, тарбияланган уйингни ҳеч қачон унутиб бўлмайди. Профессионал сифатида ўзим ҳам Наманганда ўсганман. Мухлислар шуни тушунишларини истардимки, ҳар йили мураббий ўзгартирилиши ҳеч қандай ўзгаришга олиб келмайди. Агарда клуб ўз олдига қўйган аниқ бир мақсадни қўйган бўлса, унга интилишдан тўхтамаслик лозим. Бугунги кунда клубдаги содир бўлаётган ўзгаришлар яхшиликка олиб келмайди. Кейинги учрашувда "Навбаҳор" мухлислари суюклилари ўйинидан завқланишларини тилайман. Уларда чиндан ҳам яхши жамоа шаклланган.

Матбуот анжумани иккинчи қисмида "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди:
- Жуда аламли мағлубиятга учрадик. Ўйин жанговор тарзда ўтди. Мухлисларга учрашув манзур бўлди деб ўйлайман. Ҳимоявий ўйин асосида беллашувни ўтказган бўлсакда, керакли вазиятларда қарши ҳужумларга ўтиб турдик. Гарчи дуранг бизни қониқтирсада, ўйин охиригача ғалабани кўзлагандик. Шу сабабли ўзгаришларни ҳам шунга яраша амалга оширдик. Абдумалик Абдуллаевнинг тезлигига ишониб, уни майдонга туширишга қарор қилдик. "Пахтакор" ҳимоячилар чарчашгани туфайли иккинчи ҳужумчини туширдим. Афсуски, Абдуллаев 2-3 та вазиятдан фойдалан олмади. Ҳимоячи билан бирга-бир вазиятда қолганида унга алдаб ўтиш ҳусусияти етишмади. Бугун ҳар икки жамоа дарвозабонлари яхши ўйин кўрсатишди. 
- "Пахтакор" ҳимоячилари бўйдорлигини ва қарши ҳужумларда фойдаланишни инобатга олиб, илк дақиқалардан Шахбоз Эркиновни ўйинга туширдик. Умуман олганда бугун тўп сурган ҳужумчиларга эътирозим йўқ. Афсус, улар гол ура олишмади ва бу мағлубиятимизга сабаб бўлди. Хакамлик борасида гапиришни хохламайман.
- Рақибга қараб таркиб танладик. Эътибор берган бўлсангиз, Мансур Саидов ва Бобир Акбаров ҳам захирада қолдирилди. Дилшод Жабборов ҳимояни яхши бошқаради. У ўз вақтида ўйинчиларга керакли маслахатлар бериб туради. Акбаров ва Рижко тандемида бу нарсани кўрмадим. Чунки улар ўйин пайтида ўзаро кам гаплашишмоқда ва бир-бирига кўп вазиятларда кўмаклаша олишмаяпти. Майдонга 11 футболчини тушуриш мумкин. Захирада қолган шогирдларимга ҳам эътирозим йўқ, бироқ ким бугун тайёр бўлса, ўшани асосий таркибга киритдим. Азим Аҳмедовни гарчи яқинда жарохатидан фориғ бўлганига қармай марказий ярим ҳимояни кучайтириш мақсадида уни ўйинга қўйдик. "Пахтакор" билан дуранг ўйнаш ҳам ёмон натижа эмасди. Учрашувдан аввал ҳам режамиз шундай эди. Рақиб ҳимоячилари чарчагач иккинчи ҳужумчини майдонга чиқариб, ҳужумни кучайтирдик. Агарда дурангни ушлаб қолмоқчи бўлганимизда, марказий ярим ҳимояга Аъзам Алиев ёки Мансур Саидовни туширган бўлардик. Аммо, мухлисларимизни хурсанд қилишни ният қилганим учун тезкор Абдумаликка ишонч билдиргандим. Бугунги ўйин шуни кўрсатиб турибдики, Намнаган мухлислари Ўзбекистонда биринчи рақамли. Улар жамоани ажойиб даражада қўллаб-қувватлашди. Шунақангги мухлисларимиз борлигидан фахрланиб кетдим. Йигитларга ҳам шунчалик эътиборга жавобан камида дурангни қўлга киритмаганимиз алам қилди.     
- 5-6 ўринларни қўлга киритишни мақсади қилгандик. Лекин, охирги ўйинлардаги нурсиз натижаларимиз ва бугунги ўйин имкониятларимизни пасайтириб юборди. 5- ўринда бораётган "Машъал" таъқибчиларидан сезиларли фарқ билан ўтиб кетган. Хомий топилганида, асосийси яхши ўйин намойиш этсак, кейинги йил ҳам биз билан ҳамкорлик давом эттирилишини таъкидлашган. Ҳозир ҳам олтинчи ўрини эгаллашдан умидимизни узмадик. Хомий топилгунга қадар, жамоа тарқатиб юборса арзийдиган даражага келиб бўлганди. Кўпчилик "Навбаҳор"ни пули ошиб-тошиб ётибди деган хаёлга боради. Аммо, клуб аввалги мавсум учун ҳам баъзи футболчилардан қарзи бор эди. Федерацияга ёзганлар бор эди. Шунинг учун энг аввало қарзлардан қутулдик. Хомийларимизга бизга ёрдам берганлари учун катта рахмат.  
- Мавсум якунига етгач федерациямиз ҳамда "Навбаҳор" раҳбарияти ва мухлислари билан учрашиб, келажагим борасида бир тўхтамга келамиз. Агарда "Навбаҳор" учун иккита жойда ишлашим зарар деб ҳисобланса ёки яхшироқ мураббий жалб этилса, жамоага омади тилаб хайрлашишга мажбур бўламан. Ҳозир ҳар икки вазифам масъулиятли. 
- Ёрдамчиларим ҳам тажрибали мутахассис саналишади. Аммо, барибир бош мураббий ва унинг ёрдамчиси ўртасида фарқ бўлар экан. Мухлисларимиз шуни тушунишларини истардимки, ўзим бош мураббий бўлиб туриб, ёнимга бирор кучли мутахассисни ёрдамчи қилиб олиб келолмайман. Чунки иккита бош мураббий бир жамоада ишлай олмайди.
- Учта учрашув ёзилган дискларни беришларини сўрагандим. "Андижон" билан ўйин видеоёзувини тақдим қилишди. "Сўғдиёна"га қарши учрашув дискини эса ёзиб олинмагани билан рўкач қилишди. Бугунги ўйингача "Навбаҳор" ўтказган баҳсларни тахлил қилишга улгурмадим. Лекин, жиззахликлардан дискни сўрайман. Ишончим комилки, шогирдларим орасида ўйин сотадигани йўқ. Агарда, Худо сақласин, бирор жамоадан пул олган футболчини билиб қолсам, уни халқ олдига қўйиб, ушбу вазиятга ойдинлик киритиб олишга тайёрман.
- Наманган футболи, мухлислар учун қиладиган ишларимиз олдинда кўп. Насиб қилса, кейинчалик бу ерда фаолиятимни давом эттирсам, нима учун Наманганддан ёш иқтидорлар чиқиши камайиб кетганлигига, фан-клуб тузиб, мухлисларимизга "Навбаҳор" формаларини бериб, бир хил либосда жамоани қўллаб-қувватлашларига эътибор қаратмоқчиман. Хомийларимиз машғулот ўтказиш учун майдон қуриб беришни ваъда қилишди. Қиладиган ишларимиз жуда кўп. Ўзимдан яхши ном қолдириб кетмоқчиман.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ