pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг
27.09.2014 08:57

"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб "Андижон" катта мураббийи Олег Тюлькин журналистлар саволларига жавоб қайтарди:
- Ўйин оғир бўлди. Йигитлар ўз майдонимизда қимматли уч очкони қўлга киритиш учун ҳаракат қилишди. Улар берилган кўрсатмаларни бехато бажаришди. Энг аввало жамоанинг руҳий холатини тиклаш лозим эди. Шуни инобатга олган холда футболчиларни ўйинга тайёрлагандик. Бу ўз самарасини берди. "Навбаҳор" оддий рақиб эмас. Наманганликлар сафида бўйдор футболчилар кўп. Ҳаводаги тўп учун курашларда уларни таслим этиш мушкул. Шундай жамоани мағлуб этганимиздан хурсандмиз. Ишонч ва характер эвазига ғалаба қозондик деб ўйлайман.

Матбуот анжумани иккинчи қисмида "Навбаҳор" мураббийи Зоҳид Нурматов иштирок этди: 
- Ўзингиз кўрганингиздек йигтлар учрашувни ёмон бошлашмади. Лекин, баъзи вазиятларда ўйинчиларимиз томонидан йўл қўйилган хатолардан "Андижон" унумли фойдаланди. Бугун энг катта хато ҳимоячиларимизда бўлди. Чунки, биринчи бўлимда "Андижон" дарвозамиз олдида тўрт маротаба хавфли вазият содир этган бўлса, шундан учтаси гол билан якунланди. Бу йигитларга катта таъсир ўтказди. Биринчи таймда қисқа фурсат ичида икки гол ўтказиб юбордик. Ўйлайшимча, бугун "Андижон" футболчиларининг ғалабага бўлган иштиёқи шогирдларимга нисбатан кучлироқ бўлди ва улар шу туфайли зафар қучишди. 
- "Навбаҳор" тўпурари Шаҳбоз Эркинов бугун захирада қолдирилди. У ўйинга тушгач эса ўйин кучайди.
- Мавсум бошидан буён Шаҳбоз "Навбаҳор"нинг тўпурар ўйинси ҳисобланиб келмоқда. Лекин, Качур иккинчи даврада жамоа сафига келиб қўшилган бўлса ҳам тўпурарлар рўйхатига кирди. Ўйлайманки, легионеримиз билан Шаҳбознинг кучлари бир хил. Олдинги чизиқда ким ҳаракат қилишини фарқи йўқ эди. Шунинг учун бугун Качурга ишонч билдирдик, Эркиновни эса захирада қолдирдик. Иккинчи бўлимда Шаҳбоз гол уришга муваффақ бўлди. Бу албатта жамоа руҳини оширди. Кўпгина қулай вазиятлар яратишимизга қарамай, бундан самарали фойдалан олмадик. Эркиновга тўхталадиган бўлсак у сўнгги учта ўйинда асосий таркибда 90 дақиқадан тўлиқ ўйин ўтказди. Футболчимизда толиқиш аломатлари сезилгани боис Качурни илк дақиқадан ўйинга қўйишга қарор қилдик. 
- Балки ўтган турда "Бунёдкор" билан ўйиндан сўнг йигитлар кўп куч сарфлашгандир...
- "Қалдирғочлар" тўп билан муомила қилишда анча тезкор ўйин намойиш этди. Биз уларга қаршилик кўрсатиш билан бирга қарши ҳужумлар ҳам содир этиб турдик. Албатта, "Бунёдкор" билан бўлган кечган ўйинда кўп куч сарфладик. Лекин, ушбу жисмоний толиқиш бугун унча кўзга ташлангани йўқ. Йигитларнинг ўйинга бўлган тайёргарликлари ҳам ёмон эмасди. Юқорида айтиб ўтганимдек, биринчи ва иккинчи гол тез бўлгани  жамоада тушунмовчилик ва палапартишлик юзага келтирди.
- Бош мураббийисиз қолган жамоани бошқаришда қандай қийинчиликларга дуч келмоқдасиз?
- Барчага маълумки, бош мураббийнинг жамоадаги ўрни барибир бошқача бўлади. Биз ёрдамчилармиз, лекин Бахтиёр Ашурматовни жамоада йўқлигини билинитирмасликка ҳаракат қилдик. Тўғри, бош мураббий йўқлиги қийинчилик туғдиради. Зеро бош мураббий ҳар нарсага қодир. Таркиб тузишда барибир Ашурматов билан маслахатлашамиз. Лекин, Бахтиёрнинг ўзи ҳам шу ерда бўлса, бу футболчиларга қўшимча далда бўлади. Ўйлашимча, йигитлар учун барибир бош мураббий ўрни ўзгача ахамиятга эга.
- Рижко кўп хатоликларга йўл қўйди. Хатто унинг ўз жамоадошлари ҳам эътироз билдиришди унга. 
- Ҳар иккала гол дарвозамизга марказий худуддан киритилди. Бу чизиқларда айнан Акбаров ва Рико ҳаракат қилишади. Улар жисмонан баққуват эканликларига қарамасдан, керакли вақтда ўз позицияларида бўлишмагани учун балки ўйинлар эътироз билдиришигандир. Лекин, бунинг учун мураббий бор. Футболчилар эса эътироз қилишга хаққи йўқ. 
- Бахтиёр Ёқубов қанотда яхши ўйин кўрсатаётганди. Нима учун у алмаштирилди?
- Ёқубов эндигина иккинчи учрашувини ўтказмоқда. Жарохатдан эндигина фориғ бўлган ўйинчи тўлиқ 90 дақиқа ўйнай олмайди. Шунинг учун ҳар сафар Бахтиёрга кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун шароит яратиб беряпмиз. Бугун ҳам у яхши ўйнади, бироқ уни кейинги учрашувларга ҳам асрашимиз лозим. Унинг жарохати 100 фоизга битмаган.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ