pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Сафардан қуруқ қайтдик
26.09.2014 23:06

Бугун Ўзбекистон чемпионати 21- тур доирасидан ўрин олган "Аниджон" - "Навбаҳор" беллашуви бўлиб ўтди. "Водий дербиси" мақомидаги ўйинда майдон эгаларининг қўллари баланд келди.
Учрашув ҳар икки жамоаниг кескин ҳужумлари билан бошланди. Айниқса "Навбаҳор" вакиллари ижросидаги стандарт вазиятлар хавфли тус олди. Раҳматулло Бердимуродов ва Дилшод Жабборовларнинг зарбаларидан сўнг Муҳиддин Худоёров қийинчилик билан хавфни бартараф этган бўлса, 12- дақиқада Руслан Качурнинг боши билан йўллаган зарбасидан сўнг тўп устунга тегиб қайтди. Шундан сўнг ҳимоя чизиғимиз панд бера бошлади. 16- дақиқада Мирзакамол Камоловнинг ўнг қанотдан тўп ошири натижасида Абдулатиф Абдуқодиров Денчев билан бирга-бир вазиятга чиқиб, ҳисобни очди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай чап қанотдан Махсталиев узатган тўпни Азиз Ибрагимов боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 42- дақиқага келиб, Аббос Махсталиевнинг ўзи ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди. Биринчи бўлим шу тарзда поёнига етди. 
Иккинчи тайм бошида мураббийлар штаби ҳужумни кучайтириш мақсадида ўзгаришларни амалга оширишди. Бу 54- дақиқага келиб ўзини оқлади. Беллашувнинг иккинчи ярмида майдонга тушган Шаҳбоз Эркинов Бахтиёр Ёқубовнинг оширган тўпидан сўнг аниқ зарбаси билан ҳисобни қисқартирди. Голдан руҳланиб "лочинлар" ҳужумда шиддатни ошириб, яна бир қатор қулай имкониятларга эга бўлишди. Лекин, барча урунишлар самарасиз якунланаверди. Қолмишига "Андижон" ўйинчилари ҳам ўзларини жарохатлангандек тутиб, вақтни чўзишлари оқибатида ўйин сурати пасайди. Ушбу ҳисоб баҳс охиригача ўзгармай қолди. Айтиш жоизки, "Навбаҳор"ни қўллаб-қувватлаш учун шу кеча Андижонга 3 мингга яқин мухлис ташриф буюрганди.

«Андижон» – «Навбаҳор» - 3:1. 6422 томошабин.
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий) - 6.9, Р. Самандаров (Навоий) - 8.6, О. Жумаев (Навоий) - 8.4, Р. Копадзе (Фарғона) - 9.
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
ПФЛ вакили: Б. Хайдаров.

"Андижон": 1. Муҳиддин Худоёров, 3. Даврон Турсунов, 4. Раҳим Қодиров, 6. Иброҳим Отахонов, 8. Баҳром Абдураҳимов, 15. Абдулатиф Абдуқодиров (9. Лочин Солиев, 75), 17. Мирзакамол Камолов (7. Бекзод Ғозиев, 68), 28. Расул Раҳмонов (С), 31. Аббос Махсталиев, 55. Асрор Раҳмонов, 64. Азиз Ибрагимов (99. Аюбхон Гаппаров, 86).

"Навбаҳор": 1. Петар Денчев, 2. Алишер Саматов, 5. Раҳматулло Бердимуродов (9. Илҳом Бойдедаев, 46), 6. Бахтиёр Ёқубов (11. Отабек Валижонов, 59), 7. Мансур Саидов (22. Шаҳбоз Эркинов, 46), 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов (С), 33. Тоҳир Шамситдинов, 50. Юрий Рижко, 88. Руслан Качур, 89. Бобур Акбаров.

Огоҳлантиришлар: И. Отахонов (28), Р. Қодиров (44), Б. Абдураҳимов (72), М. Худоёров (82) - М. Саидов (11), Р. Бердимуродов (44), О. Валижонов (67),  Б. Акбаров (81)..

Голлар: А. Абдуқодиров (16), А. Ибрагимов (18), А. Махсаталиев (42) - Ш. Эркинов (54).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ