pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Андижондаги учрашувда Бобомуродов
24.09.2014 11:55

Чемпионатнинг навбатдаги турида жамоамиз Андижонда «Андижон» клуби меҳмони бўлади. 26 сентябр куни “Соғлом авлод” ўйингоҳида ўтадиган учрашувни навоийлик ҳакам Рустам Бобомуродов бошқаради. Унга қанотларда ҳамшаҳарлари Руслан Самандаров ва Обид Жумаевлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида фарғоналик Равшан Кападзе қайд этилган. Сардор Нажафалиев Андижонга назоратчи ҳакам сифатида ташриф буюради. 
Футболчиларимиз “Бунёдкор”га қарши ўйиндан кейин Андижондаги баҳсга тайёргарлик кўришни бошлаб юборишган. Кунига бир маҳалдан олиб борилаётган машғулотларда асосий таркибнинг барча аъзолари иштирок этишмоқда. Жароҳат туфайли маълум вақт давомида даволанган ярим ҳимоячи Азим Аҳмедов ҳам сафга қайтган.
“Андижон” жамоасида эса бир қатор ўзгаришлар рўй берганлигини айтиб ўтиш жоиз. Шу пайтгача бош мураббий вазифасини бажариб келган Ориф Маматказин истеъфога чиқарилди. Шу билан биргаликда дарвозабонлар мураббийи сифатида иш юритган Қобилжон Олимжонов ҳам жамоа билан хайрлашди. Янги клуб раҳбарияти бош мураббийлик вазифасига бу йилги мавсумни “Бухоро”да бошлаган Эдгар Гессни таклиф этишди. Ушбу мутахассис “Андижон” учун бегона эмас. Гесс фаолияти давомида “Андижон” жамоасини бошқаришга улгурган. Гессга жамоада Олег Тюлькин ва Виталий Легайларни ёрдам бериши режалаштирилган.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ