pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Голлар ёмғири"да "Сўғдиёна" ғалаба қозонди
12.09.2014 18:38

Бугун Ўзбекистон чемпионати 19- тур ўйинлар доирасидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди. Ўйингоҳга ташриф буюурган томошабинлар 9 та гол гувохига айланишди. Олий лига аутсайдерларидан бири саналган жиззахликлар иродаларини намойиш этиб, беллашув сўнггида ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув ҳар иккала жамоанинг шиддатли ҳужуми остида ўтди. Ўйинда футболчиларимиз тезкор гол уришди. Шаҳбоз Эркинов 8- дақиқага келиб, ҳисобни очди. Орадан 17 дақиқа ўтиб Суҳроб Бердиев ҳисобдаги мувозанатни тиклади, 1:1. Шундан сўнг Даврон Файзиев шогирдлари яна икки бор Хўжаевни ранжитишга муваффақ бўлишди. Олександр Каблаш 29- дақиқада яккама-якка вазиятга чиқиб, яратилган вазиятни унумли фойдаланган бўлса, 30- дақиқада яна "Сўғдиёна" легионери фаоллиги эвазига мезбонлар учинчи голи урилди. Каблаш тепган тўп бу вазиятда Саттаев оёғига тегиб, дарвозадан жой олди. Бахтиёр Ёқубов бироздан сўнг ўз номига гол ёздириб, ҳисобни қисқартирди, 3:2. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимда ҳам "голлар ёмғири" тўхтамади. Ҳужумчимиз Шаҳбоз Эркинов 64 ва 75- дақиқларада Меленчукни яна икки бор доғда қолидириб, "хет-трик" муаллифига айланди. Эътиборлиси, жамоаларнинг биринчи даврадаги қарама-қаршилигида ҳам Эркинов уч бор гол уришга эришган. Бироқ, "Навбаҳор" ғалабани сақлаб қолишни уддасидан чиқа олмади. Каблаш ва Комиловларнинг голлари якунда "Сўғдиёна"нинг иродали ғалабасини таъминлади.

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 5:4 (3:2). 2850 томошабин.

Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов, В. Лушин, А. Маражабов, С. Сатторов.

Назоратчи: А. Попов.

"Навбаҳор": Хуршид Хўжаев, Алишер Саматов (Тоҳир Шамшитдинов, 60), Раҳматулло Бердимуродов, Бахтиёр Ёқубов (Элёр Жаҳонов, 67), Мансур Саидов (Алишер Маҳмудов, 81), Илҳом Бойдадаев, Шаҳбоз Эркинов, Роббим Ҳасанов, Дилшод Жабборов, Акбар Саттаев, Бобур Акбаров.

"Сўғдиёна": Александр Меленчук, Илҳом Комилов, Аюбхон Нўъмонов, Ботир Каримжонов (Асил Бегимқулов, 58), Рустам Аъзамов, Ориф Мамажонов, Санжар Рашидов (Жасур Хакимов, 67), Сардор Эминов (Акмал Абдураҳмонов, 77), Суҳроб Бердиев, Собир Ҳамидов, Олександр Коблаш.

Огоҳлантиришлар: Р. Ҳасанов (42), А. Саматов (55) - Р. Аъзамов (64)

Голлар: Ш. Эркинов (8, 64 пен, 75), Б. Ёқубов (33) - С. Бердиев (25), О. Каблаш (29, 76), А. Саттаев (30 автогол), И. Комилов (90).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

15

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ