pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" - "Металлург" учрашувидан сўнг
27.08.2014 23:01

"Навбаҳор" - "Металлург" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида дастлаб бекободликлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов иштирок этди. - Доимо журналистлар бир хил савол беришади. Яъни, ўйин ҳақидаги фикрларим билан қизиқишади. Учрашув энди якунланган бўлса, қандай қилиб ўз хулосамни дархол беришим мумкин? Сизлар ҳам изланиб, бошқача саволларни беринглар. Агар сизлар ўйинни кўрмаган бўлсангиз, бу ҳақда гапириб беришим мумкин. Гувохи бўлганингиздек, агарда ўйин давомида юзага келтирган имкониятларимизни барчасидан фойдаланганимизда, якуний натижа бошқача бўлиши мумкин эди. Футболда яхши ибора бор: сен урмасанг, сенга уришади. Эртага видеоалавхани кўриб, ким қандай хато қилгани ва ҳаракат қилгани бўйича ҳулоса чиқаришим мумкин. Дарвозамизга киритлган дастлабки голда мухлисларнинг қандайдир хуштаги туфайли ҳисоб тенглашди. Агарда бундай чалғитиш бўлмаганида, дарвозабонимиз тўпни ерга туширмаган бўларди ва натижа умуман бошқача кўриниш хосил қиларди. Хакамларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Фақатгина ўша вазият сабабли дарвозамизга биринчи тўп киритилди. Ахир бу инсофсизлик-ку. Журналистлар шунга ўхшаган холатларни ёзинглар.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Навбаҳор" мураббийи Зоҳид Нурматов қатнашди. - Ўйин бошида осон бўлгани йўқ. Негаки, футболчиларимизнинг мослашишлари қийин кечди. "Металлург" яхши шаклланган жамоа. Уларнинг таркиби бир неча йилдан бери ўзгармай келмоқда. Кейинги ўйинларда уларга омад тилайман. Ушбу ғалабани шахримиз мухлисларига бағишлайман. Қолаверса, бош мураббийимиз Бахтиёр Ашурматовнинг ўз жойида туриб, жамоани бошқаришда давом этишини хоҳлайман. Ўтган турда Рижко "Насаф" билан бўлган ўйинда ҳам майдонга тушмади. Легионеримизнинг кичик жарохати бор эди. Шунинг учун у тўла тикланиб улгурмаган. Худо хоҳласа навбатдаги беллашувларда худди биринчи даврадаги сингари Рижко яна шижоат билан ҳаракат қилади. Шу пайтга қадар бир ҳужумчи билан ўйин ўтказиб келаётгандик. Бугун 2 та ҳужумчини майдонга туширганимиз сабаби, Шаҳбоз Эркинов жарохатини энди даволаб, тўла тиклангани йўқ эди. Ўйин давомида унга ўйин амалиёти етишмаётгани ҳам сезилиб турди. Навбатдаги учрашувларда ҳам Эркиновга аввалги холатини тиклаши учун имкон бериб борамиз. Темирдан фойдаланмасангиз занглаганидек, футболчи ҳам худди шу каби ўйин амалиётини йўқотади. Умид қиламизки, Шаҳбоз биринчи даврадаги даражасига яна қайтади.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 19- тур

26.08.2017


Ўтган ўйинлар

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

18

13

42

2. Бухоро

18

9

30

3. Қўқон-1912

18

8

30

4. Насаф

18

9

29

5. Пахтакор

18

8

29

6. Бунёдкор

18

7

28

7. Олмалиқ

18

7

28

8. Машъал

18

7

27

9. Навбахор

18

6

26

10. Қизилқум

18

6

24

11. Металлург

18

7

23

12. Динамо

18

5

20

13. Шўртан

18

6

19

14. Сўғдиёна

18

5

18

15. Нефтчи

18

2

13

16. Обод

18

2

9


 

Олий лига-2017

25/08 "Пахтакор" - "Машъал"

26/08 "Шўртан" - "Металлург"

26/08 "Олмалиқ" - "Локомотив"

26/08 "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

26/08 "Бухоро" - "Қизилқум"

26/08 "Навбаҳор" - "Динамо"

26/08 "Сўғдиёна" - "Насаф"

26/08 "Бунёдкор" - "Обод"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ